Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Арнасой туман ҳокимининг байрам табриги

Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Арнасой туман ҳокимининг байрам табриги

08 март 2022 йил
5 629
0

Қадрли онахонлар! Мунис ва меҳрибон опа-сингиллар!

Аёлларни минг бир сифат билан улуғлаган буюк Алишер Навоий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур ва ул зотларнинг авлодлари бўлмиш барча шоиру шуаролар илҳомининг меҳвари Сиз азизлар эканлигингизни бугун яна бир бор эътироф этишни истардим.

Донолар айтганидек, дунёда аёл меҳрининг баҳосини ўлчайдиган мезон, унга тенг келадиган бойлик йўқ. Аёл деган улуғ хилқатда нозик таъб, буюк қалб, назокатли кўнгил, бетакрор фидойилик, она жасорати мужассамлигининг ўзи дунё ганжларидан ҳам бебаҳодир.

Мана шундай фазилатлар эгаси бўлган ҳар бирингизга байрам муборак бўлсин!

Жаннат оналар оёғи остидадир. Бинобарин, она ўз зурриёдига қалб қўрини берувчи инсон, унинг илк устозидир. Ўз фарзандига панд-насиҳат қила оладиган, ҳаётнинг зарур кўникмаларидан сабоқ бериб, дунёни эндигина англаётган гўдакни тўғри йўлга бошқарган она, шубҳасиз, жамиятнинг энг биринчи устунидир.

Ҳурматли Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев аёллар ҳақида "Сизлар биз учун аввало муқаддас она, азиз Ватан, оила тимсоли, битмас-туганмас меҳр, эзгулик ва куч-ғайрат манбаидирсиз" деганида бутун ўзбек халқининг кўнглидаги гапларни изҳор этганди десам янглишмаган бўламан.

Туманларнинг биридаги учрашувда "Оналарга қандай имтиёз ва имкониятлар яратилмоқда?" деб сўраганимда, бир муҳтарама аёл ўрнидан туриб, "Оналикнинг ўзи аёлга берилган энг катта имтиёз ва имкониятдир. Чунки фарзандини бағрига босиб, кўксини тутганида аёлнинг кўзига дунё гўзал ва бетакрор кўринади, ҳаммага яхшилик қилгиси келади" дея жавоб берган эди. Бу гапларнинг исботини ҳар куни, ҳар қадамда кўриб турибмиз.

Буюк аждодларимиз азалдан аёл зотини улуғлаб, унга бағишлаб бинолар, минораю мадрасалар қуришган. Соҳибқирон Амир Темур Самарқандда барпо этган Бибихоним мадрасаси, Бобурий Шоҳжаҳон Аграда қурдирган Тожмаҳал бугун ўз маҳобати, гўзаллиги билан дунёни ҳайратга солмоқда. Биз ана шу буюкларнинг фарзандлари, авлодларимиз.

Азиз опа-сингиллар!

Ватанимиз тараққиётида, оила ва жамият хаётида хотин-қизлар муҳим ўрин ва мавқега эга. Аёлларимиз мамлакатимизнинг ижтимоий-сиёсий, сиёсий-иктисодий ҳаётидаги барча соҳаларда самарали меҳнат қилишмоқда.

Жумладан, туманимизнинг қишлоқ хўжалиги ва қурилиш соҳасида меҳнат қилаётганларнинг 0,1 фоизини аёллар ташкил этмоқда. Иқтисодиёт соҳасида эса 0,1 фоиз, саноат, савдо ва умумий овқатланиш соҳаларида аёллар улуши 0,5 фоизни ташкил этмоқда. Таълим соҳасида аёллар улуши 3 фоизни, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар соҳасидагиларнинг 1,9 фоизи аёллардир.

Ҳудуддаги 160 нафар якка тартибдаги тадбиркордан 75 нафари (46,9 фоиз) хотин-қизларга тўғри келади.

Шу боис хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантириш мақсадида 2019-2021 йиллар давомида 269 нафар аёлларга 3 млрд 692 млн 800 минг сўм  кредит маблағлари ажратилди. 2022 йил январ – феврал ойлари давомида 49 нафар аёлларга 523 млн 159 минг сўм  кредит маблағлари ажратилди.

Хотин-қизларни касб-ҳунарга ўқитиш бўйича 2021 йилда 204 нафарни ташкил қилса, жорий йилнинг январ-феврал ойлари давомида 58 нафарни ҳамда тадбиркорлик йўналишлари бўйича 34 нафарни ташкил этади.

Бундан ташқари 2021 йилдан бугунги кунга қадар 6932 нафар хотин-қизлар билан мулоқотлар ўтказилган ва унинг якунлари бўйича “Аёллар дафтари”га киритилган 1380 нафар хотин-қизларга амалий ёрдам берилган.

Жорий йилда Аёллар дафтари”га киритилган 702 нафар хотин-қизларга амалий ёрдам берилади.

Ҳар қайси соҳа ёки тармоқни олманг аёлнинг ўз ўрни бор. Қобилият, маҳорат, куч-ғайрат, қатъият, талабчанликда у ҳеч қайси эркакдан қолишмайди. Шунинг учун ўта масъулиятли лавозим ва вазифалар ишониб хотин-қизларга топширилмоқда. 2021 йилда ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва бошқа иқтисодий-ижтимоий соҳаларда хотин-қизлар улушини ошириш, жамиятда уларнинг фаол иштирокини таъминлаш мақсадида 850 нафари доимий ишга қабул қилинди.

Бугунги кунда туманимизда фаол иш қидирувчи аёллар 702 нафарни ташкил этмоқда ва жорий йилда уларнинг ҳаммаси бандлиги таъминланади.

Ота-боболаримиз изидан бориб, онажонларимиз, опа-сингилларимиз, қизларимиз фаровон ҳаёт кечиришлари, турмушлари осуда кечишлари учун барча имкониятларимизни ишга соламиз.

Ҳурматли Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев бошлаб берган буюк ўзгаришлар — ислоҳотлар асосида ҳам бутун халқимиз қаторида сиз азизларни эъзозлаш, асраб-авайлаш, ташвишу меҳнатларингизни енгиллаштиришга қаратилганлигини айтиб ўтишим лозим.

"Миллат онага қараб қад ростлайди" дейди халқимиз. Зеро, Янги Ўзбекистонни барпо этиш, юксак марраларни кўзлаб яшашда ҳам аёлларимиздан ўрнак олсак арзийди. Агар хотин-қизларимизнинг соҳалардаги улушига назар ташласак бунга ишонч ҳосил қиламиз.

 

Қадрли опа-сингиллар!

 

Баҳорнинг илк байрами муносабати билан туманимизнинг дилбар, фидойи ва меҳрибон хотин-қизларига шуни алоҳида таъкидламоқчиманки, Сиз ҳар жабҳада илғор, ташаббускор, ибратлисиз.

Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Фармон билан бир гурух юртдошларимиз давлатимизнинг юксак орден ва медаллари билан тақдирландилар.

Улар орасида Фидокорона меҳнати учун вилоят ҳокимининг фахрий ёрлиғи баланАрнасой туманиҳоким ўринбосари Маҳалла ва оилани қўллаб-қуватлаш бўлими бошлиғи Хайдарова Гулзода Абдуллаевна ҳамда 6-сон “Ниҳол” мактабгача таълим муассасаси мудираси, ҒаниевШамигулШариповна –“Мутабар аёл”кўкрак нишони билан  тақдирланиши давлатимизнинг аёлларга кўрсатаётган ҳурмат ва эҳтиромининг ёрқин далилидир.

Фурсатдан фойдаланиб, ушбу мукофотга сазовор бўлган Шамигул Шариповнанитуманимиз фаоллари, кенг жамоатчилик ҳамда ўз номимдан муборакбод этаман.

Ҳурматли онахонлар, қадрли опа-сингиллар!

Оналик шаънини, ўзбек аёли ор-номуси, қадр-қимматини юксакларга кўтарган ҳар бирингиз биз учун доимо азиз ва мукаррамсиз. Сизнинг табаррук сиймоингиз, ҳар бир сўзингиз бизга ҳамиша ҳамроҳ ва йўл кўрсатувчи маёқдир.

Аёлни эъзозлаш, аёлга эҳтиром кўрсатиш халқимизга хос олийжаноб қадрият. Биз, барчамиз қандай касб, қандай лавозимда ишламайлик, қалбимиз, юрагимиздаги жамики эзгу фазилатлар учун меҳрибон аёллардан умрбод қарздор эканлигимизни доим ҳис этиб турамиз.

Азиз ва муҳтарам опа-сингиллар!

Барчангизни энг яхши ният ва орзулар билан тантана қилаётган байрам — Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан яна бир марта самимий қутлаб, Сизларга сиҳат-саломатлик, оилаларингизда тўкин-сочинлик, бахт-саодат, шоду ҳуррамлик, шарафли ишларингизда янгидан-янги зафарлар тилайман. Бахтимизга доим омон бўлинглар!

 

                          Туман ҳокими                  Х.Алимарданов

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар