slot gacor
slot gacor
 “Ватан таянчи” отрядлари бўлғуси Ватан ҳимоячилари » Арнасой тумани ҳокимлиги расмий сайти
Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » “Ватан таянчи” отрядлари бўлғуси Ватан ҳимоячилари

“Ватан таянчи” отрядлари бўлғуси Ватан ҳимоячилари

23 ноябрь 2022 йил
137
0

Арнасой тумани Мудофаа ишлари бўлими, Арнасой туман ИИБ ва Республика Маънавият ва маърифат маркази Арнасой туман бўлинмаси ҳамкорлигида тумандаги умумтаълим мактабларидаги “Ватан таянчи” болалар ва ўсмирлар ҳарбий ватанпарварлик ҳаракати аъзолари иштирокида мусобақа бўлиб ўтди.

Мазкур мусобақа Арнасой туман касб-ҳунар коллежида ўтказилиб, унда 180 нафар иштирокчилар “Пневматик милтиқдан ўқ отиш”, “Турникка тортилиш” ҳамда “Сафда юриб қўшиқ айтиш”  каби йўналишларда беллашдилар.Президентимизнинг 2022 йил 2 мартдаги "Ватан таянчи" болалар ва ўсмирлар ҳарбий-ватанпарварлик ҳаракати фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги қарори ижроси юзасидан Арнасой туман Мудофаа ишлар бўлими бошлиғининг тарбиявий ва мафкуравий ишлари бўйича ўринбосари Ғанишер Парпиев ҳаракатнинг асосий мақсад ва вазифалари ҳақида атрофлича маълумот берди.

Мусобақа аввалида ҳаракатнинг ёшларга оид давлат сиёсатини изчил ва самарали амалга ошириш, ёшларни ватанпарварлик, миллий анъана ва қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, маънавий етук ва жисмонан соғлом баркамол авлодни вояга етказишдаги ўрни тўғрисида фикр алмашди. 

Қайд этиш жоиз, 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб “Ватан таянчи” ҳаракатида фаол иштирок этиб, давлат умумтаълим мактабини аъло баҳоларга тугатган отряднинг бир нафар аъзосига Мудофаа вазирлиги томонидан белгиланадиган танлаб олиш тартиби асосида олий ҳарбий таълим муассасасига ўқишга кириш учун имтиёзли тавсиянома берилади.

Тегишли тавсияномага эга бўлган отряд аъзолари республика олий ҳарбий таълим муассасаларининг ўзлари танлаган таълим йўналишларига ўқишга киришда тест синовлари натижаларига кўра тўплаган балларининг 5 фоизи миқдорида қўшимча балл шаклида имтиёзга эга бўлади. Тавсиянома берилган санадан бошлаб уч йил амал қилади. 

Шундан сўнг умумтаълим мактабларидаги “Ватан таянчи” болалар ва ўсмирлар ҳарбий ватанпарварлик ҳаракати аъзолари ўртасидаги мусобақага старт берилиб жамаолар ўзаро беллашдилар.

Шунингдек, мазкур мусабақа “Юксак жанговар руҳ-аскарининг енгилмас куч, армиянинг қудратидир!” деган консептуал ғоя асосида ҳаваскор ўқувчилар ўртасида “Қўшинлар мадхияси”, “Энг жанговар қўшиқ” ҳамда “Энг жанговар чақириқ ва шиор” каби тадбирларга уланиб кетди.

Мусобақа якунига кўра умумжамоа ҳисобида 20-умумтъалим мактабининг “Генерал” жамоаси 1-ўринни, 22-умумтъалим мактабининг “Қалқон” жамоаси 2-ўринни, 8-умумтъалим мактабининг “Турон” жамоаси 3-ўринларни қўлга киритишди.

Тадбир сўнгида фаол иштирок этган жамоалар хамкор ташкилотилар томонидан  диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

  

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар