Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасой туман Мудофаа ишлари бўлимида “14 январь — Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан давра суҳбати ўтказилди

Арнасой туман Мудофаа ишлари бўлимида “14 январь — Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан давра суҳбати ўтказилди

14 январь 2021 йил
317
0

Юртимизда Ватан ҳимояси каби улуғвор ишга ўзини бағишлаган ҳарбийларимиз катта ҳурмат ва эъзоз билан қадрланиб, ҳар йили “14 январь – Ватан ҳимоячилари куни” катта байрам ва шодиёна билан ўтказилади.

Бу каби эътибор ва эътироф масъулиятли касб эгаларининг Ватан олдидаги хизматларини юқори баҳоланишини намоён этиб, уларнинг келгусидаги фаолиятига ҳам куч-қувват, шижоат ва албатта садоқат бағишлайди.

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар ташкил этилганининг 29 йиллиги ҳамда 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Арнасой тумани Мудофаа ишлари бўлимида ЎзМТДП Арнасой туман кенгаши томонидан давра суҳбати ўтказилди.

Қайд этилдики, 1993 йил 29 декабрь куни Ўзбекистон Республикасининг Қонунига биноан “14 январь — Ватан ҳимоячилари куни” деб эълон қилинди.

Ватанни ҳимоя қилиш барча учун муқаддас бурч ҳисобланади, дейди ЎзМТДП Арнасой туман Кенгаши раиси А.Муфтиллаев Бу бурчни адо этишда юртимизнинг ҳимоячилари бўлган миллий армиямиз ва барча ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан ҳалқимизнинг тинч ва осойишта ҳаётини таъминлашда олиб бораётган хизматини муносиб баҳолаш ҳамда уларга зарур шарт-шароит яратиш масалалари ҳам давлатимиз сиёсатининг муҳим йўналишларидан ҳисобланади.

Албатта, Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг “Армия ва халқ – бир тану бир жон!” деган олижаноб ғоя ва амалий ҳаракат барча бўғиндаги ҳокимият ва бошқарув идоралари, маҳалла, ёшлар, хотин-қизлар, нуронийлар ташкилотлари, таълим-тарбия муассасалари фаолиятини, кенг жамоатчилик ҳаётини қамраб олмоқда. Бу эса Ватан ҳимояси чиндан ҳам барчамизнинг нафақат вазифамиз, балки шарафли бурчимизга айланиб бораётганидан яққол далолат беради” деб айтган гапларида ҳам Қуролли Кучларимизнинг халқ билан ҳар қачонгидан ҳам яқинлигини англашимиз мумкин.

Бугунги кунда дунёнинг турли жойларида кескин тус олаётган вазиятда, халқаро терроризм, экстремизм ва радикализм хавф-хатарлари барчамизни огоҳ бўлишга чақиради ва Қуролли кучларимиздан эса юқори даражадаги жанговар қобилиятни мустаҳкамлашни талаб этади. Сўнгги йилларда давлатимизда ҳарбий-сиёсий масалаларда ҳам тубдан ислоҳотлар амалга оширилиб, миллий армиямиз ҳар қандай таҳдидларга муносиб зарба берадиган жанговор қудрати йилдан йилга ошиб бормоқда.

Тадбир сўнгида ЎзМТДП Арнасой туман кенгаши томонидан “14 январь — Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан туман Мудофаа ишлари бўлими ходимлари эсдалик совғалар билан тақдирланди. 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар