Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасойда "Ҳарбий ватанпарварлик ойлиги" доирасида тадбирлар давом этмоқда

Арнасойда "Ҳарбий ватанпарварлик ойлиги" доирасида тадбирлар давом этмоқда

13 январь 2022 йил
161
0

Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида бўлганидек, Арнасой туманида ҳам "Ҳарбий ватанпарварлик ойлиги" кўтаринки руҳда давом этмоқда. 

Жумладан тумандаги 5-сонли “Наврўз” давлат мактабгача таълим ташкилотида 14 январь - “Ватан ҳимоячилари куни”га бағишланган тадбир бўлиб ўтди. 

Сана муносабати билан ўтказилган тадбирда тумандаги жами 11 та давлат мактабгача таълим ташкилоти тарбиячи ва тарбияланувчилари иштирок этди. 

Мазкур сана муносабати билан тарбиячиларнинг саҳнавий чиқишларида мустақиллик йиллари Ўзбекистонда ҳарбий-сиёсий соҳада амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар натижасида юртимиз хавфсизлиги ва тинчлиги, сарҳадларимиз дахлсизлигини ишончли ҳимоя қилишга ҳар жиҳатдан қодир, замонавий, энг янги қурол-яроғлар ва ҳарбий техника билан таъминланган, мутлақо янги Миллий армия вужудга келгани очиб берилди. 

Шунингдек сўзга чиққанлар халқимизнинг минг йиллар давомида шаклланган қадимий анъана ва қадрияти асосида буюк аждодларимиз Aмир Темур, Заҳириддин Муҳаммад Бобур, Жалолиддин Мангуберди сингари она Ватан учун жонини фидо қилишга тайёр мард ва юртга садоқати ватанпарварлар камол топиб келаётгани, муҳтарам Президентимиз, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида ўтган сўнгги йилларда амалга оширилган ислоҳотлар туфайли Миллий армиямизнинг ҳарбий салоҳияти сезиларли даражада ошгани ҳақида атрофлича тўхталдилар. 

Айни дамда бу каби ўтказилаётган маънавий-маърифий тадбирлар туманимиз бўйлаб юқори савияда ўтказилмоқда. 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар