Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасойлик спортчи ёшлар “Мудофаа вазири кубоги”нинг Республика босқичида иштирок этади

Арнасойлик спортчи ёшлар “Мудофаа вазири кубоги”нинг Республика босқичида иштирок этади

24 июнь 2022 йил
183
0

Марказий ҳарбий округ қўшинлари Жиззах вилояти Мудофаа ишлари бошқармаси томонидан спортнинг миллий кураш ва тош кўтариш тури бўйича 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган спортсеварлар ўртасида Мудофаа вазири кубогининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Жиззах шаҳрининг Яккакураш спорт турларига ихтисослаштирилган болалар – ўсмирлар спорт мактабида “Мен ғолиб!” шиори остида ташкил этилган ушбу мусобақада Жиззах вилоятида жойлашган 13 та туман шаҳар ёшлари тўртта вазн тоифасида иштирок этдилар.

Дастлаб, давлатимиз мадҳияси билан бошланган беллашувда Марказий ҳарбий округи Жиззах гарнизони ҳарбий оркестр жамоаси чиқишлари бўлиб ўтди.

Шундан сўнг, миллий кураш ҳамда тош кўтариш бўйича спортчиларнинг бахсларига кенг ўрин берилди. Ҳар бир спортчи бахсда пухта эгаллаган тажрибаларида унумли фойдаланишга харакат қилишди.

Юқори савияда ташкил этилган беллашувни малакали хакамлар жамоаси кузатиб боришди. Бахсларда тўртта вазнда курашчиларнинг чиқишлари бўлиб ўтди. Мусобақада, маҳорат ва тажриба бобида устун бўлганлар ғолиблар сафидан жой олишди.

Спортнинг кураш тури бўйича умумжамоа ҳисобида 1-ўринни Жиззах шаҳар, 2-ўринни Ш.Рашидов туман ҳамда 3-ўринни Мирзачўл туман ёшларига насиб қилди. Спортнинг тош кўтариш тури бўйича 1-ўринни Арнасой туман, 2-ўринни Бахмал туман, 3-ўрини Мирзачўл туман ёшлари эгаллашди.

Умуман олганда мазкур йўналишдаги беллашувлар маҳаллаларда ёшларнинг бўш вақтларини самарали ўтказиб улар ўртасида соғлом турмуш тарзини мустамкамлаши билан аҳамиятли бўлмоқда, – дейди Арнасой туман Мудофаа ишлар бўлими бошлиғи подполковник Жавлон Исломов.

Жиззах вилояти 13 туман ёшларини саралаган ушбу мусобақа ғолиблари муносиб равишда тақдирланишди. Уларга диплом, медал ҳамда эсдалик совғаларни Марказий ҳарбий округ қўшинлари Жиззах вилояти Мудофаа ишлари бошқармаси чақирувчиларни ҳарбий хизматга тайёрлаш маънавий-маърифий ишлари бўйича ўринбосари подполковник  Ураим Юсупов топширди.

Ёшларни ҳам жисмонан, ҳам маънан етук, буюк аждодларимизга муносиб этиб тарбиялашда, уларнинг Ватан тақдирига дахлдорлик туйғуларини янада оширишда бу каби мусобақалар муҳим аҳамиятга эга экани амалда ўз исботини топти. Ушбу мусобақа ёшлар учун ирода ва маҳорат синови бўлганлиги таъкидланди. Ёш ватанпарварлар юксак орзулар, янги қарашлар, қатъий мақсадлар билан ўз туманларига қайтишди.

 

Рустам НУРМАТОВ

Арнасой туман ҳокимлиги матбуот котиби

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар