Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Асосий эътибор — интенсив балиқ етиштириш

Асосий эътибор — интенсив балиқ етиштириш

17 сентябрь 2022 йил
152
0

Шундай технологиялар мавжудки, улар ёрдамида ҳар бир хонадонда бир йилда 2-2,2 тонна маҳсулот етиштириш мумкин.

Арнасой тумани Янгибўстон МФЙда интенсив усулдаги парваришланаётган балиқларни кўрган кишида балиқчилик билан шуғилланиш фикр туғилиши турган гап. Бунинг учун махсус кўллар шарт эмас, аксинча уй шароитида совутиш иншоотлари орқали интенсив усулда балиқ етиштирса бўлади.  Янги усулнинг ўзига хос жиҳати кенг майдонда кўп сув сарф қилмаган ҳолда,  мўл ва сифатли  маҳсулот етиштириш имкониятини беради.

— Интенсив усулда балиқ етиштириш учун маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси кўмаги билан 80 млн сўм кредит олим дейди, — дейди Янгибўстон МФЙдаги тадбиркор Рустам Носиров. —Жорий йил бошида чиқарилган кредит эвазига таъминотчи томонидан балиқ боқиш учун барча шароитлар қуриб берилди ва “Сазан” балиғининг личинкалари билан биргаликда 1 йиллик озуқа базасини ҳам таъминлаб турибди. Жорий йил якунида ушбу етиштирилаётган балиқларни маҳаллий бозорларга чиқаришни режалаштирганмиз.

Ҳозирда Арнасой туманида балиқ маҳсулот етиштириш ҳажми ва сифатини ошириш, экспортга йўналтириш борасида самарали ишлар олиб борияпти.  Балиқчилик тармоғи учун витаминларга бой озуқа ишлаб чиқариш йўналишида янги лойиҳалар ҳоким ёрдамчилари кўмаги билан  ишга туширилмоқда.

 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар