Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Умумжаҳон ёшлар ассоциацияси Британиядаги мувофиқлаштирувчиси ўзбекистонлик ёшларни карантин тартибига амал қилишга чақирди

Умумжаҳон ёшлар ассоциацияси Британиядаги мувофиқлаштирувчиси ўзбекистонлик ёшларни карантин тартибига амал қилишга чақирди

07 апрель 2020 йил
408
0

ЛОНДОН, 7 апрель. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциациясининг Буюк Британиядаги мувофиқлаштирувчиси, Ҳуқуқшунослик университети 2 босқич талабаси, ўзбекистонлик Садрижаҳон Ҳасанов ушбу мамлакатда коронавирус пандемияси билан боғлиқ вазият ва у ерда таҳсил олаётган ватандошларимизга кўрсатилаётган эътибор ҳақида “Дунё” АА мухбирига интервью берди.

– Бугунги кунда Ер юзида коронавирус кириб бормаган мамлакат деярли қолмади. Aйниқса, Европа мамлакатлари, шу жумладан Буюк Британия ҳам вирус гирдобида қолмоқда.

Британияда карантин бошланганига салкам икки ҳафта бўлди. Бу давр мобайнида мамлакатда барча оммавий йиғинлар тўхтатилиб, инсонлар уйдан чиқмасликка ҳаракат қилмоқда. Одамлар бундай вазиятда сабр билан, ваҳимага тушмасдан шахсий гигиена қоидаларига қатъий риоя қилишга ҳаракат қилмоқда. Хусусан, Британиядаги олий ўқув юртларида таълим олаётган ўзбекистонлик ёшлар ҳам мамлакатда жорий этилган карантин тартибларига оғишмай риоя қиляпти.

Шу ўринда мамлакатимизнинг Лондондаги элчихона ходимларининг бизга кўрсатаётган ғамхўрлиги учун миннатдорлик билдирмоқчиман. Улар ҳолимиздан доим хабардор, зарур маслаҳат ва ёрдамларини аяшмаяпти. Ўз навбатида, ўзбекистонлик талабалар ҳам бирдамликда ўзаро алоқада бўлиб турибди ва бир-бирига кўмак кўрсатмоқда.

Британия ҳукумати коронавирус инқирози даврида талабаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида эса турар-жой учун тўланадиган ижара пулларини 3 ойгача кечиктиришга рухсат берди.

Пандемия билан боғлиқ вазият сабаб университетлар ёпилган. Аммо дарслар онлайн тарзда давом эттирилмоқда. Маърузалар видео шаклида тақдим этилгани боис уларни қайта-қайта кўриш ва фанни янада пухта ўзлаштириш имконияти яратилган. Талабалар шу кунларда онлайн имтиҳонларга тайёргарлик кўрмоқда.

Қайд этиш даркор, Ўзбекистонда Президентимиз саъй-ҳаракатлари билан вирусга қарши қатор чоралар кўрилмоқда. Ўзбекистонлик тенгдошларимга эса карантин қоидаларига қатъий риоя қилишларини, бўш вақтдан унумли фойдаланишларини сўраб қоламан. Шу билан эпидемия шароитида давлатимиз, халқимиз ва яқинларимизга ёрдам кўрсатган бўламиз.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар