Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасойда “Фидойи ёшлар етакчиси” Республика кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди

Арнасойда “Фидойи ёшлар етакчиси” Республика кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди

29 июнь 2022 йил
164
0

Президентнинг 2022 йил 19 январдаги “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилингач, ушбу йўналишдаги саъй-ҳаракатлар янада жадаллашди.

Ўн мингдан ортиқ маҳаллаларда ёшлар етакчиси лавозими жорий этилиб, келажак авлоднинг эртанги кунга ишончини мустаҳкамлаш, жамият учун керакли инсонга айлантириш йўлида салмоқли ишлар бошланди. 

Маҳаллаларда ёшларга оид давлат сиёсатини самарали ташкил этиш,  ёшлар етакчиларининг маънавий савияси ва билимини ошириш орқали маҳаллалардаги ижтимоий-маънавий муҳит ривожига ҳисса қўшиш, ёшларда Ватанга муҳаббат, халқимизга садоқат туйғуларини тарбиялашни қўллаб-қувватлаш ҳамда бу борадаги етакчилар иш тажрибасини оммалаштириш ҳамда уларнинг меҳнатини муносиб рағбатлантириш мақсадида Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси, Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги ҳамкорлигида “Фидоий ёшлар етакчиси” республика кўрик-танловини ўтказишга қарор қилинди.

Шу боис, Республика Маънавият ва маърифат маркази Арнасой туман бўлинмаси ва Ёшлар ишлари агентлиги ҳамкорлигида "Фидоий ёшлар етакчиси" кўрик танловининг туман босқичи ўтказилди.

– Уч босқичда ташкил этилиб келинаётган мазкур кўрик танлов ҳар йили июнь ойида барча туман ва шаҳарлар миқёсида энг илғор ёшлар етакчилари сараланади, - дейди Республика Маънавият ва маърифат маркази Арнасой туман бўлинмаси мутахассиси Шавкат Худойқулов. – Уларнинг фаолияти тўрт шарт бўйича баҳоланади. Маҳаллий доирада энг яхши деб топилган бир нафар ғолиб кейинги (ҳудудий) босқичга йўлланмани қўлга киритади.

Мазкур танловнинг туман босқичида 10 нафар ёшлар етакчилари тўртта шарт бўйича ўз билим ва кўникмаларини синовдан ўтказишди.

Жумладан, биринчи шарт “Ёшлар сиёсати билимдони” деб номланиб, ижтимоий-сиёсий ҳамда маънавий-маърифий мавзудаги саволларга жавоб берилади.

Иккинчи шарт бўйича “Самарали фаолият” деб аталиб, бу шартда эса етакчилар фаолияти давомида ўзлари амалга оширган ишлар ҳақида тақдимот қилишди.

“Инновацион ижтимоий лойиҳа” деб номланган учинчи шартда маҳалла ёшлари ўртасида амалга ошириладиган янги инновацион лойиҳа тақдимоти ўтказилди. Лойиҳани баҳолашда ёшлар ҳаётида қай даражада аҳамиятлилиги, амалга ошириш реаллиги ва натижадорлигига эътибор қаратилди.

Шунингдек, “Иқтидор ва истеъдод” номли тўртинчи шартда ёшлар етакчиси бирор соҳадаги талантини эркин намоён этиб беришди. 

Маҳаллий босқичда 1-ўринни олган Олтин водий МФЙ ёшлар етакчи Дилшод Турабоев, 2-ўринни олган Бобур МФЙ ёшлар етакчи Шерали Мингбоев ҳамда 3-ўринни олган олган Ғолиблар МФЙ ёшлар етакчи Рустам Парпиевлар махсус диплом ҳамда қимматбаҳо эсдалик соғалар берилди. 

Рустам НУРМАТОВ

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар