Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасойда “IT Park” фаолият йўналишлари бўйича ёшлар билан семинар тренинг ўтказилди

Арнасойда “IT Park” фаолият йўналишлари бўйича ёшлар билан семинар тренинг ўтказилди

26 февраль 2022 йил
378
0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 19 январдаги “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-92-сонли Қарори ижроси бўйича Арнасой туман ҳокимлиги мажлислар залида семинар-тренинг ўтказилди.

Семинарда мазкур қарор ижроси юзасидан маҳаллаларда ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, миллий халқ ўйинлари ва спорт турларини ёшлар орасида оммалаштириш, Беш муҳим ташаббус лойиҳалари, ёшлар фестиваллари ва бошқа маданий-маърифий тадбирларга қаратилди. 

Семинарда туман маҳаллалардаги 13 нафар маҳалла ёшлар етакчилари иштирок этди. Ўтказилган семинар-тренинг давомида "Ахборот Технологиялари ва Комуникацияларини ривожлантириш вазирлиги" Жиззах вилояти ҳудудий бошқармаси ва “IT Park” Жиззах вилояти бошқармаси ҳодимлари томонидан “IT Park” фаолият йўналишлари, ҳамда “Бир миллион ўзбек дастурчи” платформаси тўғрисида маълумотлар бериб ўтилди.

Шунингдек  “Бир миллион ўзбек дастурчи” платформаси муваффақиятли тамомлаган ёшларга имтиёзли кредитлар фоизсиз берилиши бўйича тушунчалар берилди. 

Семинар давомида барча иштирокчилар веб-сайтдан рўйхатдан ўтишди. Тадбир якунида Ёшлар ишлари агентлиги билан ҳамкорликда SMM курслари ташкил этилиши бўйича келишиб олинди.

 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар