Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасойда O‘zLiDeP партия аъзолари сафи кенгаймоқда

Арнасойда O‘zLiDeP партия аъзолари сафи кенгаймоқда

31 май 2022 йил
422
0

Ўзбекистон тараққиёти стратегиясида белгиланган мақсад ва вазифалар ижросини таъминлаш ва юртимизда сифат жиҳатдан янги босқичга кўтарилган ислоҳотлар самарадорлигини ҳар бир оила, ҳар бир инсон ўз ҳаётида ҳис қилишига эришиш,  халқимиз фаровонлигини белгилашда муҳим мезон бўлган – маҳаллалар ривожи ва ободлигида ўз аксини топиши сир эмас.

Бунинг учун эса, авваламбор, шу юрт фарзандиман деган улуғ тушунчани эъзозлаб яшайдиган ҳар бир инсоннинг қадрини улуғлаш, ҳар бир юртдошимизнинг ўз маънавий-маърифий, интеллектуал, касбий салоҳиятларини юзага чиқаришга шароит яратиб бериш ўта муҳим ҳисобланади.

Айни пайтда Арнасой туманидаги мавжуд 13 та  маҳаллада кечаётган жараёнлар -  камбағалликни қисқартириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, хотин-қизлар, ёшларни касб-ҳунарга йўналтириш, тадбиркорликка кенг жалб қилиш, маҳаллаларда маънавий муҳитни яхшилаш, жиноятчиликнинг олдини олиш ва бошқа муҳим вазифаларни адо этишда жонбозлик кўрсатаётган маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари билан партия фаоллари ҳамда маҳаллий Кенгаш депутатлари ўртасида узвий ҳамкорлик йўлга қўйилди.

         Эътиборли жиҳати, маҳаллаларда фаолият олиб бораётган ёшлар етакчиларининг кўпчилиги   бундан ташқари туман худудида фаолият юритаётган фермер хўжалиги рахбарлари хамда фермер хўжаликларида Бухгалтерия хисоби ва хисоботини юритиш маркази ходимлари хам Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси сафига кириш истагини билдирмоқдалар. Шу сабабдан турли маҳаллаларда  фаолият олиб бораётган 20 нафар ёшлар етакчилари, фермер хўжалиги рахбарлари хамда Бухгалтерия хисоби ва хисоботини юритиш маркази ходимлари  O‘zLiDeP сафига қабул қилинди ҳамда уларга аъзолик гувоҳномалари топширилди.

Жавлон Абдушукуров

O‘zLiDeP Арнасой туман Кенгаши аппарат раҳбари

 

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар