Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Туман маҳаллий бюджетининг 2022 йил бошига шаклланган эркин қолдиқ маблағлари ҳисобидан вилоят ҳокимлиги қошидаги ҳарбий-маъмурий сектор жамғармасига маблағ ўтказиб бериш тўғрисида

Туман маҳаллий бюджетининг 2022 йил бошига шаклланган эркин қолдиқ маблағлари ҳисобидан вилоят ҳокимлиги қошидаги ҳарбий-маъмурий сектор жамғармасига маблағ ўтказиб бериш тўғрисида

24 январь 2022 йил
408
0

Туман маҳаллий бюджетининг 2022 йил бошига шаклланган эркин қолдиқ маблағлари ҳисобидан вилоят ҳокимлиги қошидаги ҳарбий-маъмурий сектор жамғармасига маблағ ўтказиб бериш тўғрисида.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 10 августдаги “Ҳарбий-маъмурий секторларни ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги 659-сонли қарори ҳамда “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6 ва 24-моддаларига мувофиқ, халқ депутатлари туман Кенгаши

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

  1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 10 августдаги “Ҳарбий-маъмурий секторларни ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги 659-сонли қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
  2. Туман ҳокимлиги молия бўлими (М.Эшбоев)га Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 10 августдаги 659-сонли қарорига асосан туман маҳаллий бюджетининг 2022 йил бошига шаклланган эркин қолдиқ маблағлари ҳисобидан 60,0 (олтмиш) млн.сўм миқдоридаги маблағни туман ҳокимлигига ажратиш вазифаси топширилсин.
  3. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари З.Исматов ва туман ҳокимлиги бош ҳисобчиси Б.Мухиддиновларга мазкур маблағни вилоят ҳокимлиги қошидаги ҳарбий-маъмурий сектор жамғармасига ўтказиб бериш вазифаси топширилсин.
  4. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг “Маҳаллий бюджет, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш, инвестициялар ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари” доимий комиссияси ҳамда туман ҳокимининг биринчи ўринбосари З.Исматов зиммасига юклатилсин.
  5. Мазкур қарор қабул қилинган кундан кучга киради.

 

                         Туман Кенгаши раиси                   Х.Алимарданов

aror_arbiy_mamuriy_sektorga_mabla.pdf [263,04 Kb] (юклаб олинди: 3)

Онлайн: aror_arbiy_mamuriy_sektorga_mabla.pdf

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг

Тавсия этамиз:

Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар