Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Туман маҳаллий бюджетининг 2022 йил бошига шаклланган эркин қолдиқ маблағлари ҳисобидан “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси” шахсий ғазна ҳисоб варағига маблағ ўтказиб бериш тўғрисида.

Туман маҳаллий бюджетининг 2022 йил бошига шаклланган эркин қолдиқ маблағлари ҳисобидан “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси” шахсий ғазна ҳисоб варағига маблағ ўтказиб бериш тўғрисида.

24 январь 2022 йил
193
0

Туман маҳаллий бюджетининг 2022 йил бошига шаклланган эркин қолдиқ маблағлари ҳисобидан “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси” шахсий ғазна ҳисоб варағига маблағ ўтказиб бериш тўғрисида.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрелдаги “Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5072-сонли Қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2021 йил 22 апрелдаги КҚ-213-IV-сонли қарори ижросини таъминлаш ҳамда “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6 ва
24-моддаларига мувофиқ, халқ депутатлари туман Кенгаши

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

  1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрелдаги “Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5072-сонли Қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2021 йил 22 апрелдаги КҚ-213-IV-сонли қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
  2. Туман ҳокимлиги молия бўлими (М.Эшбоев)га туман маҳаллий бюджетининг 2022 йил бошига шаклланган эркин қолдиқ маблағлари ҳисобидан “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси” шахсий ғазна ҳисобварағига ўтказиш учун 200,0 (икки юз) млн.сўм маблағ туман ҳокимлигига ажратиш вазифаси топширилсин.
  3. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари З.Исматов ҳамда туман ҳокимлиги бош ҳисобчиси Б.Мухиддиновларга ажратилган маблағни “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси” шахсий ғазна ҳисобварағига ўтказиш вазифаси юклатилсин.
  4. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари З.Исматов, туман ҳокими ўринбосари Ф.Адиловлар ажратилган маблағни мақсадли фойдаланилишини таъминласин.
  5. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман Кенгашининг “Маҳаллий бюджет, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш, инвестициялар ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари” доимий комиссияси ҳамда туман ҳокимининг биринчи ўринбосари З.Исматов зиммасига юклатилсин.
  6. Мазкур қарор қабул қилинган кундан кучга киради.

 

                        Туман Кенгаши раиси                  Х.Алимарданов

aror_fuarolar_tashabbusi_zhamarmasiga_mabla.pdf [263,49 Kb] (юклаб олинди: 4)

Онлайн: aror_fuarolar_tashabbusi_zhamarmasiga_mabla.pdf

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг

Тавсия этамиз:

Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар