Туман маҳаллий бюджетининг 2022 йил бошига шаклланган эркин қолдиқ маблағлари ҳисобидан вилоят ҳокимлиги қошидаги жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш жамғармасига маблағ ўтказиб бериш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 декабрдаги “Давлат ва жамият эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш бўйича марказлаштирилган жамғармалар маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 1047-сонли қарори ижросини таъминлаш ҳамда “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6 ва 24-моддаларига мувофиқ, халқ депутатлари туман Кенгаши
ҚАРОР ҚИЛАДИ;
- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 декабрдаги “Давлат ва жамият эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш бўйича марказлаштирилган жамғармалар маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 1047-сонли қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
- Туман ҳокимлиги моляи бўлими (М.Эшбоев)га туман маҳаллий бюджетининг 2022 йил бошига шаклланган эркин қолдиқ маблағлари ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 декабрдаги 1047-сонли қарорига мувофиқ 69,0 (олтмиш тўққиз) млн.сўм миқдоридаги маблағни туман ҳокимлигига ажратиш вазифаси юклатилсин.
- Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари З.Исматов, туман ҳокимлиги бош ҳисобчиси Б.Мухиддиновларга ажратилган маблағни вилоят ҳокимлиги қошидаги жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш жамғармасига ўтказиб бериш вазифаси топширилсин.
- Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг “Маҳаллий бюджет, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш, инвестициялар ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари” доимий комиссияси ҳамда туман ҳокимининг биринчи ўринбосари З.Исматов зиммасига юклатилсин.
- Мазкур қарор қабул қилинган кундан кучга киради.
Туман Кенгаши раиси Х.Алимарданов
aror-snos-uchun-mabla.pdf
[261,58 Kb] (юклаб олинди: 4)
Онлайн: aror-snos-uchun-mabla.pdf
Муҳокамага қўшилинг
Тавсия этамиз:
Изоҳлар (0)