Туман маҳаллий бюджетининг 2022 йил бошига шаклланган эркин қолдиқ маблағлари ҳисобидан “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармасига маблағ ўтказиб бериш тўғрисида
Туман маҳаллий бюджетининг 2022 йил бошига шаклланган эркин қолдиқ маблағлари ҳисобидан “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармасига маблағ ўтказиб бериш тўғрисида.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 мартдаги “Ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 132-сонли қарори ижросини таъминлаш ҳамда “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6 ва 24-моддаларига мувофиқ, халқ депутатлари туман Кенгаши
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 мартдаги “Ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 132-сонли қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
- Туман ҳокимлиги молия бўлими (М.Эшбоев)га туман маҳаллий бюджетининг 2022 йил бошига шаклланган эркин қолдиқ маблағлари ҳисобидан “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармасига ўтказиш учун 91,0 (тўқсон бир) млн.сўм миқдоридаги маблағни туман ҳокимлигига ажратиш вазифаси топширилсин.
- Ажратилган маблағни мақсадли ишлатилишини таъминлаш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари З.Исматов ва туман ҳокимлиги бош ҳисобчиси Б.Мухиддиновларга топширилсин.
- Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг “Маҳаллий бюджет, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш, инвестициялар ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари” доимий комиссияси ҳамда туман ҳокимининг биринчи ўринбосари З.Исматов зиммасига юклатилсин.
- Мазкур қарор қабул қилинган кундан кучга киради.
Туман Кенгаши раиси Х.Алимарданов
aror_eshlar_daftari_zhamarmasiga_mabla.pdf
[262,47 Kb] (юклаб олинди: 2)
Онлайн: aror_eshlar_daftari_zhamarmasiga_mabla.pdf
Муҳокамага қўшилинг
Тавсия этамиз:
24 январь 2022, Понедельник
Туман маҳаллий бюджетининг 2022 йил бошига шаклланган эркин қолдиқ маблағлари ҳисобидан вилоят ҳокимлиги қошидаги ҳарбий-маъмурий сектор жамғармасига маблағ ўтказиб бериш тўғрисида
24 январь 2022, Понедельник
Туман маҳаллий бюджетининг 2022 йил бошига шаклланган эркин қолдиқ маблағлари ҳисобидан “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси” шахсий ғазна ҳисоб варағига маблағ ўтказиб бериш тўғрисида.
24 январь 2022, Понедельник
Туман маҳаллий бюджетининг 2022 йил бошига шаклланган эркин қолдиқ маблағлари ҳисобидан вилоят ҳокимлиги қошидаги жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш жамғармасига маблағ ўтказиб бериш тўғрисида
Изоҳлар (0)