Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Зарафшон маҳалла ёшлари билан очиқ мулоқот ўтказилди

Зарафшон маҳалла ёшлари билан очиқ мулоқот ўтказилди

17 январь 2022 йил
226
0

Бугун мамлакатимизда ёшларнинг ҳар томонлама етук қилиб тарбиялаш, уларнинг бандлигини таъминлаш, орзу-истакларини руёбга чиқаришда ҳар қачонгидан-да кўпроқ амалий ишлар олиб борилмоқда. 

Жумладан Арнасой тумани 2-сектор худуди бўлган Зарафшон маҳалла фуқаролари йиғинида ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказилди. 

Мазкур очиқ мулоқотда Арнасой туман ҳокимининг ўринбосари Насиба Эргашева, Арнасой туман прокуратураси, 2-сектор котиби Музаффар Камолов ва 2-сектор штаби аъзолари, Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими раиси Бегзод Султонов ва Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман кенгаши раиси Аброр Атақуловлар, тегишли туман ташкилот раҳбарлари, Зарафшон МФЙга бириктирилган ҳоким ёрдамчиси, “Зарафшон” МФЙ ходимлари ва ёшлар иштирок этди. 

Очиқ мулоқотда сўз олганлар Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуннинг ижросини таъминлаш, оммавий қабулларда ёшлар томонидан кўтарилган мавжуд муаммолар ва уларни ечими борасида атрофлича тўхталиб ўтишди. 

Очиқ мулоқот жараёнида ёшлар томонидан моддий ёрдам, деҳқончилик қилиш учун ер ажратиш ҳамда бандлик каби 7 та мурожаат ва таклифлар атрофлича таҳлил қилиниб, уларнинг ечими бўйича тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди. 

 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар