Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасойда депутат ва ёшлар учрашуви ўтказилди

Арнасойда депутат ва ёшлар учрашуви ўтказилди

19 декабрь 2021 йил
234
0

Бугунги кунда мамлакатимиз ёшларини ҳар томонлама етук, билимли, салоҳиятли ва комил инсон этиб тарбиялаш масаласига ўзига хос тарзда, замонавий усуллар асосида ёндашилмоқда. Уларнинг ташкилий-ҳуқуқий асослари тизимли равишда такомиллаштириб борилмоқда. 

2021 йил — “Ёшларни қўллаб қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” Давлат дастурида белгиланган вазифалар юзасидан Арнасой туман Маданият марказида депутат ва ёшлар учрашуви ўтказилди. 

Мазкур учрашувда Ҳалқ депутатлари Арнасой туман кенгаши депутатлари Усмон Қўқонов, Ориф Усмонов, Зокир Ибрагимов, Идрис Пармонов, Арнасой туман ҳокими ўринбосари Нисиба Эргашева, Ўзбекистон Ёшлар ишлари Агентлиги Арнасой туман бўлими раҳбари Бегзод Султонов, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман кенгаши раҳбари Аброр Атақуловлар ҳамда ёшлар иштирок этди. 

Учрашувда ёшларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, жамият ва давлат ишларини бошқаришдаги ўрни ва таъсирини амалда таъминлаш, уларнинг ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий фаоллигини қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилди. 

Шунингдек, ёшларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини оширишга кўмаклашиш, уларни депутатлик фаолияти билан яқиндан таништириш, сессия ва доимий комиссиялар йиғилишларига олиб чиқилган қарор лойиҳалари муҳокамаларида ёшлар иштирокини кенгайтириш каби масалалар қайд этилди. 

Тадбир давомида ёшларнинг бир қатор саволларига ҳамда таклиф ва фикр мулоҳазаларига Ҳалқ депутатлари туман кенгаши депутатлари атрофлича жавоб бериб ўтишди.

 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар