Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Янгибўстонда ёшлар билан очиқ мулоқот

Янгибўстонда ёшлар билан очиқ мулоқот

07 январь 2022 йил
381
0

Арнасой тумани 2-сектор худуди бўлган Янгибўстон МФЙда ёшлар билан учрашув ўтказилди. 

Мазкур учрашувда Арнасой туман ҳокими ўринбосари Насиба Эргашева, Арнасой туман прокурори вазифасини вақтинча бажарувчи Мурод Махмудов, тумандаги ташкилот ва корхоналар, 2-сектор ишчи гуруҳи аъзолари, маҳаллий аҳоли ҳамда ёшлар иштирок эди. 

Очиқ мулоқот тарзида ўтган учрашувда ёшлар ҳаётидаги муаммолар, долзарб вазифалар муҳокама қилинди. Ёш авлод вакиллари ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб, уларнинг таклифлари юзасидан амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди. 

Очиқ мулоқот давомида ёшлар томонидан жами 7 та мурожаатлар келиб тушди. Шундан 3 тасига ҳуқуқий тушунтиришлар берилиб, 4 та мурожаатлар алоҳида назоратга олинди.

Шунингдек, аҳоли томонидан ўтказилган сайёр қабул ҳам ўтказилди. Сайёр қабулда электр энергияси ва суюлтирилган газ боллонлар билан боғлиқ жами 5 та мурожаат тушган бўлса, 4 таси шу жойнинг ўзида ҳал этилди. Узоқ муддат талаб қилинган 1 та мурожаат эса масъуллар томонидан назоратга олинди. 

Бу каби аҳоли ва ёшлар ўртасида сайёр қабул ва очиқ мулоқотлар туманимиз бўйлаб давом этмоқда.

 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг

Тавсия этамиз:

Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар