Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Бўстонда ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказилди

Бўстонда ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказилди

12 январь 2022 йил
190
0

Арнасой тумани 4-сектор худуди бўлган Бўстон МФЙда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13-июлдаги “Ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ижтимоий фаоллигини янада оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони ижроси юзасидан ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди. 

Мазкур очиқ мулоқотда Арнасой туман ҳокими ўринбосари Насиба Эргашева, 4-сектор раҳбари, туман ДСИ бошлиғи ўринбосари Наврўз Отақулов, ДХХ маъсул ходими, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими ва Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши, тегишли корхона, ташкилот раҳбарлари ҳамда ёшлар иштирок этди. 

Очиқ мулоқот жараёнида ёшлар томонидан 10 та муаммолар атрофлича таҳлил қилиниб, уларнинг ечими бўйича тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди ҳамда бундан буён ҳам ёшлар билан мунтазам равишда учрашувларни ташкил этишга қарор қилинди. 

Ошкоралик ва очиклик руҳида ўтган очиқ мулоқот сўнгида ёшлар муаммоларига оид берилган саволларга масъуллар томонидан батафсил жавоблар берилди.

 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг

Тавсия этамиз:

Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар