slot gacor
slot gacor
 АРНАСОЙДА 40 ДАН ОРТИҚ ЛОЙИҲАЛАРНИ ЎЗ ИЧИГА ОЛГАН “ЙЎЛ ХАРИТАСИ” ИШЛАБ ЧИҚИЛМОҚДА » Арнасой тумани ҳокимлиги расмий сайти
Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » АРНАСОЙДА 40 ДАН ОРТИҚ ЛОЙИҲАЛАРНИ ЎЗ ИЧИГА ОЛГАН “ЙЎЛ ХАРИТАСИ” ИШЛАБ ЧИҚИЛМОҚДА

АРНАСОЙДА 40 ДАН ОРТИҚ ЛОЙИҲАЛАРНИ ЎЗ ИЧИГА ОЛГАН “ЙЎЛ ХАРИТАСИ” ИШЛАБ ЧИҚИЛМОҚДА

10 август 2024 йил
21
0

Мамлакатимизнинг иқтисодий салоҳиятини кўтариш, аҳолининг турмуш даражасини янада ошириш борасида иқтисодиётни эркинлаштириш ва бозор механизмларини кенг жорий қилиш тамойилларига асосланган ҳолда янги босқичдаги ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Арнасой туманининг 2025-2027 йилларда ҳудудларни барқарор ривожлантириш бўйича “Йўл харитаси”ни ишлаб чиқиш жараёнида 40 та лойиҳалар устида иш олиб борилмоқда.

Бу борада Арнасой тумани ҳокими Одил Мусанов бошчилигида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказининг масъул ҳодимлари билан биргаликда лойиҳаларни амалга ошириш борасида жойларда ўрганиш ишлари олиб бормоқда.

Ўз навбатида бугун Айдар – Арнасой кўлида туризм салоҳиятини ривожланган мамлакатлар қатори янги босқичга кўтаришда инфратузулмаларни яхшилаш мақсадида ички йўлларни барпо этиш, кичик авиа қатновларини йўлга қўйишга эътибор қаратилди.

Шунингдек, Арнасой туманида ишлаб чиқариш саноатлари,  IT ва Call-марказлар, балиқни қайта ишлаш корхоналари ҳамда сувсизликка чидамли қизилмия, каврак каби ўсимликлар оламини яратиш, чорвачилик фермаларини реконструкция қилиш, паррандачилик комплексини ташкил қилиш, меҳмонхоналар барпо этиш каби 40 дан ортиқ лойиҳаларни ўз ичига олган “Йўл харитаси” ишлаб чиқилмоқда.

Албатта ушбу лойиҳалар замирида ҳалқимиз фаровонлиги йўлида амалга оширилаётган эзгу ишларнинг давоми деб аташ мумкин.

 

Арнасой тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар