slot gacor
slot gacor
 АРНАСОЙДА ТАБИИЙ СУВ ҲАВЗАЛАРИДА БАЛИҚ ОВЛАШ ҚОИДАЛАРИГА АМАЛ ҚИЛИШ БОРАСИДА УЧРАШУВ ЎТКАЗИЛДИ » Арнасой тумани ҳокимлиги расмий сайти
Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » АРНАСОЙДА ТАБИИЙ СУВ ҲАВЗАЛАРИДА БАЛИҚ ОВЛАШ ҚОИДАЛАРИГА АМАЛ ҚИЛИШ БОРАСИДА УЧРАШУВ ЎТКАЗИЛДИ

АРНАСОЙДА ТАБИИЙ СУВ ҲАВЗАЛАРИДА БАЛИҚ ОВЛАШ ҚОИДАЛАРИГА АМАЛ ҚИЛИШ БОРАСИДА УЧРАШУВ ЎТКАЗИЛДИ

25 июль 2024 йил
52
0

Жиззах вилояти прокуратураси Айдар–Арнасой кўллар тизимини ривожлантиришда қонунчилик ижроси устидан назорат бўлими бошлиғи Хуршид Алимарданов, “Айдар-Арнасой кўллар тизими” МЧЖ директори Олим Садиков, директор ўринбосари Алексей Беликов ҳамда “Айдар-Арнасой кўллар тизими” МЧЖнинг ишончли бошқарув компанияси “Pro Fish Line” МЧЖ раҳбарияти биргаликда Арнасой тумани Бахтли маҳалласи Наврўз қорғонидаги 18-сонли умумий ўрта таълим мактабида аҳоли ўртасида учрашув ўтказилди.

Мазкур учрашувда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 22.02.2022 йилдаги “Айдар-Арнасой кўллар тизими бошқарувини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-141-сонли ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг 2024 йил 9 февралдаги “Ўзбекистон Республикасининг табиий сув ҳавзаларида балиқ овлаш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 80 сонли қарорларининг мазмун моҳияти тушинтирилди.

Учрашув давомида ҳудудда аҳоли бандлигини таъминлаш, туризмни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ва истиқболли режалар борасида кенг тушунчалар бериб ўтилди.

 – Табиий сув ҳавзаларида яшаётган, шунингдек, табиий яшаш муҳитига чиқариб юборилган балиқлар давлат мулкидир, - дейди Жиззах вилояти прокуратураси Айдар –Арнасой кўллар тизимини ривожлантиришда қонунчилик ижроси устидан назорат бўлими бошлиғи Хуршид Алимарданов. – Балиқ  овлаш жойларида балиқ овлаш воситалари ёки балиқ ови маҳсулотлари билан бўлиш ҳам балиқ овлашга тенглаштирилади. Спорт-ишқибозлик туридаги ҳамда саноат усулида балиқ овлашга белгиланган тартибда рухсат берилган Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги барча табиий сув ҳавзалари балиқ овлаш ҳудудлари ҳисобланади.

Шунингдек Айдар – Арнасой кўлида балиқ овлашда хавфсизлик чораларини кўриш мақсадида кичик ҳажмли кемаларни мунтазам техник кўрикдан ўтказиш ва улардан тўғри фойдаланиш ҳамда ноқонуний балиқ овига чек қўйиш борасида тегишли кўрсатмалар ҳам берилди.  

Арнасой тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар