Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасойда “Pro Fish Line” МЧЖ томонидан балиқ чавоқларини етиштириш йўлга қўйилади

Арнасойда “Pro Fish Line” МЧЖ томонидан балиқ чавоқларини етиштириш йўлга қўйилади

19 апрель 2024 йил
113
0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 22 февралдаги “Айдар-Арнасой кўллар тизими бошқарувини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида “Айдар-Арнасой кўллар тизими” МЧЖ инвестиция киритиш шарти билан танлов асосида ноёб турдаги балиқларни етиштириш, сув ҳавзаларини балиқлантириш, балиқни қайта ишлаш технологияси ва тажрибага эга маҳаллий инвесторга ишончли бошқарувга бериш белгиланган.

Мазкур топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида “Айдар-Арнасой кўллар тизими” МЧЖни маҳаллий инвесторга ишончли бошқарувга бериш бўйича танлов комиссиясининг ишчи гуруҳи хулосаси ва танлов мезони талабларига мувофиқ “Pro Fish Line” МЧЖ белгиланган тартибда танлов ғолиби деб топилган.

Арнасой тумани ҳокими О.Мусанов Арнасой тумани ҳокими О.Мусанов, “Pro Fish Line” МЧЖ раҳбари С.Астанов, давлат корхоналари билан ишлаш ва ижро назорати департамент бошлиғи Б.Кахаров, бош директорнинг ўринбосари Ғ.Ғуломовлар ҳамда “Айдар-Арнасой кўллар тизими” МЧЖ директори М.Алиев, директорнинг биринчи ўринбосари А.Беликов, бўлим мутахассиси Т.Хайдаровлар биргаликда Арнасой тумани Бухоро СИУда жойлашган “Айдар-Арнасой кўллар тизими” МЧЖ қошидаги балиқ чавоқларини етиштириш инкубация цехида бўлди. Қарийиб 3 йилдан буён фаолияти тўхтаб қолган инкубация цехини қайта ишга тушириш чора-тадбирлари белигилаб олинди.

Мазкур балиқ чавоқларини етиштиришда инкубация цехини сув билан таъминлаш учун Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазирлиги, Сирдарё – Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги Арнасой туман “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасаси ва “Pro Fish Line” МЧЖ корхонаси ўртасида доимий сув етказиб бериш шартномаси ҳам тузилди.

Эндиликда, “Pro Fish Line” МЧЖ корхонаси балиқ захирасини шакллантириш мақсадида йилига 30 млн дона чавоқ етиштириш борасида ўз режалари тақдим этди. 

Арнасой тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар