Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » “Youtube.com”да чоп этилган мурожаатга расмий муносабат

“Youtube.com”да чоп этилган мурожаатга расмий муносабат

20 сентябрь 2020 йил
327
0

Арнасой тумани, Чинобод маҳалласида яшовчи фуқаро А.Мустофоев Фориш тумани хокимятидан 140 га ерга қарор чиқариб олгани ва яна қўшимча равишда 80 га ер олгани, лекин кўп ўтмай, Зокир Алматов номли шахс уни қарор чиқариб олган ерларига Жиззах вилояти, Фориш тумани хокимиятидан қайта қарор чиқариб олгани ва хар-хил хужжатлар бахонасида уни ерини қайтариб бермаётгани айтилиб ўтилган ва давогарларнинг ёзган мурожаатлари самарасиз қолаётгани ва хеч қаердан хақиқат топа олмаётгани учун ушбу мурожаатни йўллашганини айтиб ўтишган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 7 мартдаги 124-сонли қарорига асосан, Жиззах ва Навоий вилоятлари ҳокимликлари Жиззах ва Навоий вилоятлари ҳудудида жойлашган Айдар-Арнасой кўллар тизимини белгиланган тартибда Дирекцияга балиқчилик тармоғини ривожлантириш учун доимий равишда танҳо фойдаланишга берилган.

Бунга асосан, “Айдар-Арнасой кўллар тизими дирекцияси” давлат унитар корхонаси (кейинги ўринларда – Дирекция деб юритилади) Айдар-Арнасой кўллар тизими участкаларини балиқ овлаш хўжаликларига бериш бўйича очиқ танловлар ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 22 апрелдаги 347-сонли қарорига асосан электрон онлайн аукционлар ташкил этиб, шартнома асосида ижарага беради.

Жумладан, Дирекция Айдар-Арнасой кўллар тизимининг 95-участкаси (контури) 2017 йил 15 июнда “Жиззах вилояти балиқ овлаш хўжаликларининг танлов таклифларини кўриб чиқиш бўйича танлов комиссияси”нинг 2017 йил 7 июн кунги 2/2-сонли баёнига асосан танлов ғолиби деб топилган А.Мустофоев раҳбарилигидаги “GUMBULOQ TRANSSAVDO” масъулияти чекланган жамиятига 32-сонли шартнома асосида ижарага берилган бўлиб, ушбу ижара шартнома 2020 йил 18 июн куни шартнома шартлари мунтазам бажарилмай келинганлиги сабабли, “ижара шартнома”сининг 4.1, 5.4 ва бошқа тегишли бандларига асоан Дирекция томонидан бир томонлама бекор қилинган.

Жумладан “GUMBULOQ TRANSSAVDO” масъулияти чекланган жамият томонидан ижара ҳақларини тўлаш муддатларига мунтазам риоя қилинмай келинган.

Жумладан, 2019 йил учун белгиланган ижара хақини 2019 йилнинг 1 октябрига қадар 100% миқдорини тўлаб бериши керак бўлсада, йил якунига қадар ҳам тўлаб берилмаган. Шу боис 31.12.2019 йил ҳолатига жамиятнинг ижара ҳақидан бўлган қарздорлиги 33 150 068 сўмни ташкил қилган. Ушбу қарздорлик 2020 йилнинг 24 июн куни муддатидан 237 кунга кечиктириб тўланган бўлсада жамиятга кечиктирилган 237 кунга 7 856 566 сўм пеня тадбиркорликни қўллаб қувватлаш мақсадида қўшиб ҳисобланилмаган.

Жамиятга Дирекция томонидан қарздорликни тўлаб беришлик тўғрисида 08.05.2019 йилда 566-сонли, 14.06.2019 йилда 748-сонли, 24.09.2019 йилда 1381-сонли, 15.10.2019 йилда 1437-сонли огоҳлантириш хатлари ва талабномалар юборилган.

Аммо “GUMBULOQ TRANSSAVDO” масъулияти чекланган жамият томонидан ушбу хатлар ва огохлантиришлар эътиборсиз қолдирилганлиги боис ижара шартномаси Дирекция томонидан 10.12.2019 йилда бир томонлама бекор қилинган.

Бундан сўнг жамият рахбари А.Мустофоев ўз онаси билан Дирекцияга бир неча бор келган ҳолда қарздорликларни тўлаб беришлиги ва шартномани ўз кучида қолдиришлик тўғрисида қарздорликни тўлаб беришлиги юзасидан ёзма кафолат хати тақдим этган. Дирекция томонидан, кафолат хатига асосан жамият билан тузилган ижара шартномасини тадбиркорликни қўллаб қувватлаш мақсадида ўз кучида қолдирилган ва 2020 йил учун фаолият юритишлиги бўйича қўшимча келишув расмийлаштирилган. Аммо кафолат хати ва унда кўрсатилган вадалар бажарилмаган.

2020 йил учун белгиланган ижара ҳақи миқдорининг 30% миқдори ва 2019 йилдан қолган қарздорликларини 2020 йилнинг 1 апрелига қадар тўлаб беришиши лозим бўлсада, аммо “GUMBULOQ TRANSSAVDO” масъулияти чекланган жамияти томонидан қарздорликлар тўлаб берилмаган.

Жамиятга Дирекция томонидан қарздорликни тўлаб беришлик тўғрисида яна бир неча бор 10.03.2020 йилда 207-сонли, 12.05.2020 йилда 345-сонли, 19.05.2020 йилда 399-сонли огохлантириш ва талабнома хатлари қайта юборилган тақдирда ҳам яна эътиборсиз қолдирилган.

Бундан келиб чиқиб, жамият билан тузилган ижара шартномаси келгусида қарздорликларнинг ошиб кетишининг олдини олиш мақсадида Дирекция томонидан 18.06.2020 йилда бир томонлама бекор қилинган ва жамият раҳбарига 03.07.2020 йилда 519-сонли огохлантириш хати юборилган.

Шунингдек “GUMBULOQ TRANSSAVDO” масъулияти чекланган жамияти томонидан 2019 йилда шартнома 4.4-бандининг 19-кичик бандида кўрсатилган мажбуриятларидан бири бўлган табиий кўлни балиқлантириш ишлари амалга оширилмаган.

Балиқлантириш мажбуриятлари тўғрисида 22.098.2019 йилда 1082-сонли, 19.09.2019 йилдаги 1301-сонли, 24.09.2019 йилдаги 1381-сонли, 15.10.2019 йилдаги 1437-сонли огохлантириш хатлари юборилган бўлсада барча хатлар ижросиз қолдирилган.

Тадбиркорликни қўллаб қувватлаш мақсадида “GUMBULOQ TRANSSAVDO” масъулияти чекланган жамиятига имкон берилган. Бундан сўнг ҳам жамият томонидан хеч қандай ишлар амалага оширилмаган.

“GUMBULOQ TRANSSAVDO” маъсулияти чекланган жамиятининг Айдар-Арнасой кўллар тизимининг 95-участкаси (контури)ни ижарага олишдан асосий мақсади, жамият масъулларига тегишли бўлган чорва молларинг (жамиятнинг асосий фаолиятларидан бири) кўллар тизими муҳофаза ҳудудларига жойлаштириш ва қонундан четлашган ҳолда уларни кўпайтиришдан иборат бўлган.

Жамиятнинг асосий фаолияти балиқчилик учун фойдаланишга берилган майдонлар сув майдонлари ҳисоблансада жамият раҳбари томонидан учуастка (контур) атрофидаги қуруқлик ерларига эгалик қилиш бўйича бир қарча можаролар келиб чиққан бўлиб, тааллуқлилиги бўйича бирорта ташкилотга эмас айнан Дирекцияга оғзаки мурожаатлар қилган.

Дирекция қуруқликлардан фойдаланиш бўйича тегишли ҳокимлик идораларига мурожаат қилишлиги тўғрисида тушунтиришлар берилган.

Аслида “Айдар-Арнасой кўллар тизими дирекцияси” давлат унитар корхонаси томонидан Айдар-Арнасой кўллар тизими сув ҳавзаси участка (контур)ларини шартнома асосида тадбиркорлик субьектларига ижарага беради ва шартнома шартларини бажармаган хўжаликлар билан тузилган шартномани Дирекция томонидан бир томонлама бекор қилади.

(Шарномани муддатидан олдин бекор қилиш тўғрисида хўжалик раҳбарлари томонидан берилган мурожаатлар бундан мустасно).

Маълумот ўрнида қайт этишлозимки, 2019 йил шартнома шартларини бажармаган бу каби фуқаролар ўртасида жами 70 нафар тадбиркорлик субъектлари билан тузилган шартномалар муддатидан олдин тугатилган. 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг

Тавсия этамиз:

Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар