Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Kun.uz сайтида чоп этилган мақолага расмий муносабат

Kun.uz сайтида чоп этилган мақолага расмий муносабат

05 сентябрь 2020 йил
558
0

Арнасой туманидаги маҳаллий балиқчи ва тадбиркорлар томонидан kun.uz сайтида “Айдар-Арнасойдаги балиқчилар муаммоси: ким ёлғон гапиряпти? Пандемия даврида қийин аҳволда қолган Арнасойдаги балиқчилар иш самарадорлиги тушиб кетаётганидан норози бўляпти. Уларнинг айтишича, бунга ҳукумат белгилаган тартиб сабаб бўлган” номли мақолага расмий муносабат.

Бугунги кунда Айдар-Арнасой кўллар тизими «Айдар-Арнасой кўллар тизими дирекцияси» ДУК томонидан бошқариб келинмоқда.  

Хақиқатдан ҳам Наврўз қўрғонида балиқчилар ва тадбиркорлар айнан Айдар-Арнасой кўллардан ижарага жой олиб, йиллар давомида балиқчилик билан шуғулланиб келишади.

Kun.uz таҳририятига балиқчилар ва тадбиркорлар балиқ тутиш жараёнида Лескали тўрдан фойдаланишга рухсат беришмаяпти деган иддаолар билан чиққан.

Ҳар бир масалага қонун билан ёндошиш мавжуд муаамонинг ечимини топишга замин яратади. Аммо қонунни четлаб ўтиб кўр-кўрона ўзбошимчалик билан иш кўриш оқибатида иш фаолиятига жиддий таъсирини кўрсатмай қолмайди.

Юқорида номлари зикр этилган Арнасойлик балиқчилар ва тадбиркорлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йилда “Биологик ресурслардан фойдаланишни тартибга солиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисида”ги  қарорида балиқ овида лескали тўрдан фойдаланиш тақиқловчи кўсатма борлигини билсада,  ўз бошимчалик билан лескали тўрдан фойдаланишган. Натижада қонунда белгиланган тартиб-тамойилларни бузганлиги эвазига жаримага тортилиши ва лескали тўр орқали балиқ овини бекор қилиб қўйилишига сабаб бўлганлиги кузатилган.

“Лескали тўрлар табиий шароитда узоқ муддатгача чиримайди. Лескали тўрлар балиқчилик хўжаликлари ёки броконьерлар томонидан сувга ташлаб кетиш оқибатида балиқлар доимий равишда тўрга илиниб, нобуд бўлиши кузатилса яна бир тарафдан сув ости ўсимликларининг ривожи учун ноқулайлик тўғдиради”, — дейди Жиззах вилояти Экология бошқармасининг Айдар-Арнасой кўллар тизимидаги сув объектларини муҳофаза қилувчи тезкор назорат гуруҳи бош мутахассиси Фарҳод Эргашев.

Шунингдек «Айдар-Арнасой кўллар тизими дирекцияси» ДУК томонидан балиқчилар ва тадбиркорларни қийнаб келаётган масала юзасидан юқорига бир неча бор мурожаат қилганлиги ва ҳозирча меъёрий ишлаб чиқилган ҳужжатлардан ташқариси мумкин эмаслиги тўғрисида жавоб хати олганлиги билдириб ўтди.

 Шунингдек, kun.uz мақоласида Наврўз қўрғонида “мунтазам ичимлик суви ва газ ҳам бўлмаган” дея кўрсатиб ўтилган.

Арнасой тумани Бахтли МФЙга қарашли Наврўз қишлоғи 2021 йилда дастурга асосан 22,5 км ичимлик суви тармоғининг тортилиши режалаштирилган. Айни дамда ушбу худуд аҳолиси учун 25 тонналик техникада ичимилк суви ҳар 2-3 кунда етказилиб берилмоқда. Табий газ билан фақатгина туман маркази маҳаллари  таъминланган бўлиб, 2016-2017 йиллар давомида Наврўз қўрғонида истиқомат қилувчи 54 хонадонларга жами 79 та суюлтирилган газ балонлари билан таъминланиб, ҳар ойда ушбу суюлтирилган газ болонлар соҳа вакиллари томонидан тўлдириб берилмоқда.

Туманда хотин-қизларни бандлигини таъминлаш мақсадида тижорат банклари томонидан имтиёзли 16 фоизлик кредитлар йўлга қўйилган бўлиб, “Ҳар бир оила тадбиркор” дастури асосида мунтазам бериб келинмоқда.

Ҳар қандай тадбиркор қонун доирасида иш кўрса уни халқ ҳам қўллаб қувватлайди давлат ҳам қўллаб қувватлайди. Ана ўшанда меҳнатида унумдорлик ва барака бўлиши табийдир.

 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар