slot gacor
slot gacor
 Ўзбекистонинг иқтисодиёт йўли » Арнасой тумани ҳокимлиги расмий сайти
Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Ўзбекистонинг иқтисодиёт йўли

Ўзбекистонинг иқтисодиёт йўли

08 июль 2024 йил
57
0

Йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш соҳасида ишлар сифатини ошириш, туризм соҳаси ва аҳолига сифатли ва қулай транспорт хизматлари кўрсатиш, транспорт оқимини бошқаришда замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш борасида жойларда самарали ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, Арнасой туман марказидан узоқликда жойлашган чекка ҳудудларда ҳам йўл қурилиш соҳасида аҳолини қийнаётган муаммолар йиллар давомида йиғилиб қолган. Йўлларни таъмирлаш  билан боғлиқ муаммолар аҳоли кайфиятига ҳам ўз таъсирини ўтказиб келмоқда эди.

Бу борада Арнасой туман йўллардан фойдаланиш давлат муссасаси томонидан 2023-йилда Умумфойдаланувдаги автомобил йўлларини сақлаб туриш учун майда ва катта чуқурчаларни асфалтобетон махсулоти билан тўлдириш усулда 24 км автомобил йўлларида жорий таъмирлаш ишлари олиб борилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2023 йил 13 июндаги 346-ф сонли фармойишига асосан Арнасой тумани умумфойдаланувдаги Давлат ахамиятидаги 46 км, маҳаллий ахамиятдаги 26 км  жами 72 км автомобил йўлларида жорий таъмирлаш ишлари бажарилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 2 майдаги 2023-2025 йилларда “Жиззах вилоятини комплекс ижтимоий – иқтисодий ривожлантириш ва ахоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 146-сонли қарорига асосан Арнасой туманидаги Бахтли МФЙ худудида 6 та кўчалар жами 3,387 км ва Бўстон МФЙ худудида 7 та кўчалар жами 4,217 км умумий 7,604 км ички хўжалик йўлларига асфалтобетон ётқизиш ишлари бажарилди.

Арнасой туман йўллардан фойдаланиш давлат муссасаси томонидан 2024-йил давомида умумфойдаланувдаги автомобил йўлларини сақлаб туриш учун давлат ахамиятидаги 10 км, махаллий ахамиятдаги 6 км жами 16 км автомобил йўлларини жорий таъмирлаш ишлари режалаштирилди.

Йўллар манзилларни-манзилларга туташтирувчи муҳим воситадир. Қишлоқлардаги ички йўлларни таъмирлашга жиддий эътибор, ҳудудларни ободонлаштириш, йўловчи ва ҳайдовчиларга бирдек қулайлик яратиш, одамларнинг мушкули осон, турмуш даражаси эса янада фаровон бўлишига хизмат қилади, албатта.

 

Фахриддин АДИЛОВ

Арнасой тумани ҳокимининг қурилиш,

коммуникацияларини ривожлантириш,

экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари  

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар