Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Ички йўлларга асфалт ётқизиш ишлари — депутатлар муҳокамасида

Ички йўлларга асфалт ётқизиш ишлари — депутатлар муҳокамасида

24 октябрь 2023 йил
87
0

Мамлакат инфратузилмаси, йўлларнинг равон, замонавий талабларга жавоб бериши долзарб масалалардан саналади. Бу йўналишда олиб борилаётган ишлар, албатта, эътиборга молик. Шундай бўлса-да, ҳудудларни обод қилиш, қишлоқ ва маҳаллаларда инфратузилма билан боғлиқ энг муҳим вазифаларни тизимли ҳал қилиш, айниқса, ички йўлларни яхшилаш, шу орқали аҳоли учун муносиб турмуш шароитларини яратишда тезкор, янада самарали чора-тадбирларни қўллашни ҳаётни ўзи тақозо этмоқда.

Шу мақсадда Ҳалқ депутатлари Арнасой туман Кенгаши депутати Ориф Усмонов ҳамда Арнасой туман ҳокимининг матбуот котиби Рустам Нурматовлар биргаликда туманда ички йўлларни қуриш, реконструкция қилиш ҳамда таъмирлаш ҳолати бўйича назорат-таҳлил тартибида ўрганилди.

Мазкур ўрганиш якунлари бўйича Халқ депутатлари туман Кенгашининг Саноат, транспорт, қурилиш, коммунал соҳа ва аҳолига хизмат кўрсатиш масалалари доимий комиссиясининг мажлиси ўтказилди. 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 2 майдаги ПҚ-146-сонли ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 3 июндаги 346-Ф-сонли  фармойиши ижроси юзасидан Арнасой тумани йўллардан фойдаланиш коҳонаси давлат муассасаси томонидан жорий йилнинг ўтган 9 ойи давомида амалга оширган ишлари юзасидан туман ТЙФК ДМ директори Ғ.Холмаматовнинг ҳисоботи эшитилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 2-майдаги ПҚ-146 сонли “2023-2025 йилларда Жиззах вилоятини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора тадбирлар тўғрисида”ги қарори бўйича тумандаги Бўстон МФЙдаги узунлиги 4.217 км ички йўлларга асфалт ётқизиш ишлари ҳамда Бахтли МФЙ ҳудудида узунлиги 3.387 км ушбу 2 та маҳаллада жами 7.604 км ички йўлларга асфалт ётқизиш ишлари амалга оширилиб фойдаланишга топширилган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023-йил 3-июндаги 346-ф сонли фармойишига асосан умум фойдаланувдаги автомобил йўлларини таъмирлаш борасида 4Р-198 “Дўстлик ш.-ЙУ.Фучик к.-“Зафаробод к.-Гагарин ш” автомобил йўлининг 10 км қисми, 4Р-197 Пахтакор-Чимқўрғон” автойўли Зафаробод ш-Гагарин ш” автомобил йўлининг 36 км қисми, 4К-224 “Қозиғистон СИУ-Тузкон кўли” автомобил йўлининг 13 км қисми, 4К-225 “Олтин водий ФУ- К.Рахимов ФУ” автомобил йўлининг 10 км қисми, 4Н-1222а “Пахтакор-Зафаробод-Дўстлик” автойўлидан шахобча “Улуғбек ФУ” автомобил йўлининг 3 км қисмида жами узунлиги 72 км автомобил йўлларида жорий таъмирлаш ишлари ўз вақтида бажарилиб фойдаланишга топширилган.

Муҳокамалар давомида депутатлар асфальт қопламали йўллар янгидан қурилгани ва носоз йўллар тўлиқ таъмирланганини ижобий баҳоладилар. Айни пайтда мавжуд камчиликлар ҳам тилга олинди.

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар