slot gacor
slot gacor
 АРНАСОЙ ТУМАН ЙЎЛЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ ДАВЛАТ МУАССАСАСИ БИЛАН БИРГАЛИКДА МАТБУОТ АНЖУМАНИ ЎТКАЗИЛДИ » Арнасой тумани ҳокимлиги расмий сайти
Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » АРНАСОЙ ТУМАН ЙЎЛЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ ДАВЛАТ МУАССАСАСИ БИЛАН БИРГАЛИКДА МАТБУОТ АНЖУМАНИ ЎТКАЗИЛДИ

АРНАСОЙ ТУМАН ЙЎЛЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ ДАВЛАТ МУАССАСАСИ БИЛАН БИРГАЛИКДА МАТБУОТ АНЖУМАНИ ЎТКАЗИЛДИ

27 апрель 2024 йил
47
0

АРНАСОЙ ТУМАН ЙЎЛЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ ДАВЛАТ МУАССАСАСИ БИЛАН БИРГАЛИКДА МАТБУОТ АНЖУМАНИ ЎТКАЗИЛДИ

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 2-майдаги ПҚ-146-сон қарорига асосан яъни "2023-2025 йилларда Жиззах вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарорига ижроси бўйича Арнасой тумани Йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан амалга оширилаётган ишлар бўйича матбуот анжумани ўтказилди.

Арнасой туман ҳокимлиги кичик мажлислар залида ўтказилган матбуот анжумани туман ОАВ ходимлари, корхона – ташкилотлар Матбуот хизмати вакиллари иштирок этди.

Мазкур матбуот анжуманида Арнасой туман йўллардан фойдаланиш давлат муассасаси бош муҳандиси Ёрқин Давуров ахборот берди.

Арнасой туман йўллардан фойдаланиш давлат муссасаси томонидан 2023-йилда умумфойдаланувдаги автомобил йўлларини сақлаб туриш учун майда ва катта чуқурчаларни асфалтобетон маҳсулоти билан тўлдириш усулда 24 км автомобил йўлларида жорий таъмирлаш ишлари бажарилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2023-йил 13-июндаги 346-ф сонли фармойишига асосан Арнасой тумани Умумфойдаланувдаги Давлат ахамиятидаги 46 км, Махаллий ахамиятдаги 26 км  жами 72 км автомобил йўлларида жорий таъмирлаш ишлари бажарилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 –йил 02-майдаги 2023-2025 йилларда Жиззах вилоятини комплекс ижтимоий – иқтисодий ривожлантириш ва ахоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги №146-сонли қарорига асосан Арнасой туманидаги Бахтли МФЙ худудида 6 та кўчалар жами 3,387 км ва Бўстон МФЙ худудида 7 та кўчалар жами 4,217 км. умумий 7,604 км ички хўжалик йўлларига асфалтобетон ётқизиш ишлари бажарилди.

Арнасой туман йўллардан фойдаланиш давлат муссасаси томонидан 2024-йил давомида Умумфойдаланувдаги автомобил йўлларини сақлаб туриш учун Давлат ахамиятидаги 10 км, Махаллий ахамиятдаги 6 км жами 16 км автомобил йўлларини жорий таъмирлаш ишлари режалаштирилган.       

Тадбирда иштирок этган журналист ва блогерлар соҳага оид ўзларини қизиқтирган саволларига батафсил жавоб олишди.

 

Арнасой тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар