slot gacor
slot gacor
 Арнасойда маҳалла еттилиги ўртасида семинар-тренинг ўтказилди » Арнасой тумани ҳокимлиги расмий сайти
Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасойда маҳалла еттилиги ўртасида семинар-тренинг ўтказилди

Арнасойда маҳалла еттилиги ўртасида семинар-тренинг ўтказилди

24 июнь 2024 йил
37
0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 июндаги “Ўзбекистон Республикасининг «Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида»ги Қонуни ижросини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-210-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида вилоят ҳокимининг қарори билан тасдиқланган “Йўл харитасининг 1-бандига мувофиқ жойларда учрашувлар ва семинар-тренинг ўтказилмоқда.

Бугун Арнасой тумани ҳокимлиги мажлислар залида Арнасой тумани ҳокими Одил Мусанов ва Жиззах вилоят ҳокимлиги Коррупцияга қарши ички назорат шўъбаси раҳбари С.Мелибоевлар бошчилигида тумандаги маҳалла еттилиги ходимлари ўртасида семинар-тренинг ўтказилди.

Семинар-тренингда туман маҳалла еттилиги ходимларига қонуннинг мақсади ва амал қилиш соҳаси,  асосий тушинчалар, ходимнинг манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ муносабатларни тартибга солиш чоғидаги ҳуқуқ ва мажбуриятлар, Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ муносабатларни тартибга солиш соҳасидаги ваколатлари, манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги ахборотни ошкор қилиш, манфаатлар тўқнашувини аниқлаш, эҳтимолий манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги декларация ҳамда манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги қонунчилик талабларини бажармаганлиги учун  маъмурий жавобгарлик тўғрисида тушинтиришлар берилди. 

 

Арнасой тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар