slot gacor
slot gacor
 Арнасойда мaҳaллa хотин-қизлaр фaоллaри фaолиятини сaмaрaли тaшкил етиш борасида семинaр тренинг ташкил этилди » Арнасой тумани ҳокимлиги расмий сайти
Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасойда мaҳaллa хотин-қизлaр фaоллaри фaолиятини сaмaрaли тaшкил етиш борасида семинaр тренинг ташкил этилди

Арнасойда мaҳaллa хотин-қизлaр фaоллaри фaолиятини сaмaрaли тaшкил етиш борасида семинaр тренинг ташкил этилди

20 декабрь 2023 йил
230
0

Арнасой тумани ҳокимлигининг кичик мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Хотин-қизларнинг жамиятдаги рўлини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича республика комиссияси раиси Танзила Норбойеванинг 2023 йил 24-ноябрдаги Хотин- қизларнинг жамиятдаги рўлини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича республика комиссияси мажлиси 8-сонли баённомасининг кун тартибидаги масаласи "Маҳаллаларда хотин-қизлар фаоли ишини самарали ташкил етиш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш бўйича намунавий тизим яратиш тўғрисида"ги белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида тумандаги маҳалла хотин-қизлар фаоллари учун семинар тренинг ташкил этилди.

Семинарда Жиззах вилоят оила ва хотин-қизлар бошқармаси бош мутахассиси Наргиза Aбдураҳмонова, туман ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин қизлар бўлими бошлиғи Гулзода Ҳайдарова тумандаги барча 10 та маҳалла фуқаролар йиғинларида фаолият юритаётган хотин-қизлар фаоллари ва кичик ишчи гуруҳ вакиллари иштирок етишди. 

Семинарда Жиззах вилоят оила ва хотин-қизлар бошқармаси бош мутахассиси Наргиза Aбдураҳмонова ҳамда туман ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин қизлар бўлими бошлиғи Гулзода Ҳайдарова сўзга чиқиб, маҳаллаларда хотин-қизлар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш ва ижтимоий барқарорликни таъминлашда мутасадди ташкилот ва идоралар тамонидан амалга ошириладиган вазифалар хақида батафсил тушунчалар беришди.

Семинар тренинг давомида тумандаги 3 сектор ҳудудидаги “Бобур” маҳалла фуқаролари йиғини хотин-қизлар фаоли Барно Эшонқулованинг фаолияти, оила институтини мустаҳкамлаш ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўйича маҳаллада амалга оширилган ишлари оммалаштирилди.

Семинар якунида ишчи гуруҳ вакиллари билан маҳаллаларда самарали иш олиб бориш ишларни ташкил етиш бўйича режалар тузулиб, вазифалар белгилаб олинди.

 

 Арнасой тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар