Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » АРНАСОЙДА “ДАВЛАТ ФУҚАРОЛИК ХИЗМАТИ ТЎҒРИСИДА”ГИ ҚОНУННИНГ МАЗМУН-МОҲИЯТИ ЮЗАСИДАН СЕМИНАР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ.

АРНАСОЙДА “ДАВЛАТ ФУҚАРОЛИК ХИЗМАТИ ТЎҒРИСИДА”ГИ ҚОНУННИНГ МАЗМУН-МОҲИЯТИ ЮЗАСИДАН СЕМИНАР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ.

22 октябрь 2022 йил
126
0

 Бугун Арнасой туман ҳокимлиги кичик мажлислар залида "Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида"ги Қонуннинг мазмун моҳияти юзасидан семинар ташкил этилди.

Мазкур семинарда Арнасой туман ҳокими, туман ҳокими ўринбосарлари, туман Адлия бўлими, туман Давлат хизматлари маркази ҳодимлари, ташкилот, корхона ва муассасалар рахбарлари иштирок этишди.

Қабул қилинган Қонун 10 та боб ва 64 та моддадан иборат Давлат фуқаролик хизматчисининг ҳуқуқий мақоми, давлат фуқаролик хизмати соҳасидаги ваколатлар, Давлат фуқаролик хизмати соҳасида коррупцияга қарши курашиш, Давлат фуқаролик хизматига кириш тартиби ва шартлари, Давлат фуқаролик хизматчиларини ҳуқуқий ва ижтимоий жиҳатдан ҳимоя қилиш каби нормаларни ўз ичига олган. 

 

 Қабул қилинган Қонунни айримларига тўхталиб ўтсак, Қонуннинг 19-моддасида Манфаатлар тўқнашуви нормаси акс эттирилган.

Ушбу нормада, манфаатлар тўқнашуви юзага келган тақдирда, давлат фуқаролик хизматчиси ўзининг раҳбарига ёки юқори турувчи давлат органига дарҳол ёзма шаклда хабар қилиши кераклиги ва манфаатлар тўқнашуви мавжудлиги тўғрисида маълумотлар олган давлат органининг раҳбари эса ушбу тўқнашувни бартараф этиш юзасидан ўз вақтида чоралар кўриши шартлиги белгилаб қўйилди.

 

 Қонунда Давлат фуқаролик хизматини ўташ билан боғлиқ бир қатор чекловларнинг ҳам киритилганлигини кўриш мумкин. Жумладан, яқин қариндошликда бевосита бўйсунув остидаги лавозимни эгаллашга, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишга, ўз хизмат ваколатларини бажариш ёки бажармаслик эвазига фуқаролардан бирон-бир мукофот ёки совғалар олишга, чет давлат фуқаролигини олишга, Ўзбекистондан ташқарида ҳисоб варақлар очишга, кўчмас мулкка эгалик қилишга, шунингдек, ҳужжат билан коррупцияга оид жиноятларни содир этишда айбдор, деб топилган шахсларни давлат фуқаролик хизматига қабул қилишда ҳам чекловлар ўрнатилган.
 

 Семинарда "Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида"ги Қонуннинг мазмун-моҳиятини ва Mobile-ID тизимини тарғиб қилиш, бундан ташқари қонунчиликдаги янгиликлар ҳақида ҳамда давлат хизматларида кўрсатилаётган янги хизматлар бўйича тушунчалар берилди.

Арнасой туман ҳокимлиги

Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар