Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Коррупция-миллий хавфсизликка таҳдид

Коррупция-миллий хавфсизликка таҳдид

24 июнь 2022 йил
246
0

Арнасой туман Пенсия жамғармаси ҳамда Арнасой туман жиноят ишлари суди биргаликда "Коррупция-миллий хавфсизликка таҳдид" мавзуида семинар ташкил этилди.

      Мазкур ўтказилган семинарда Арнасой туман Пенсия жамғармаси бўлими ходимлари иштирок этди.

      Тадбир жараёнида 2017 йил 3 январда қабул қилинган "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги қонун соҳадаги ҳуқуқий муносабатларни тўлиқ қонуний тартибга солишга, давлат органлари, ташкилотлар ҳамда фуқаролик жамияти институтлари томонидан амалга оширилаётган коррупцияга қарши чора-тадбирлар самарадорлигини кўтаришга, фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш орқали жамиятда коррупциянинг ҳар қандай кўринишларига тоқат қилмаслик муҳитини яратишга хизмат қилиши билан аҳамиятли эканлиги алоҳида қайд этилди.

      Шунингдек, тадбирда сўз олган Арнасой туман Жиноят ишлари бўйича суди раиси Махсуд Эрназаров – Коррупция жиноятининг вужудга келиш тарихи тўғрисида, жумладан, коррупция – бу мансабдор шахслар фаолияти билан боғлиқ жиноят эканлиги, коррупцияга қарши курашиш бўйича Сингапур давлатининг олиб борган тажрибаси алоҳида муҳим аҳамиятга эга эканлиги, коррупциянинг олди олиниши натижасида ушбу давлат ривожланган давлатлар қаторидан ўрин олганлиги таъкидланиб, коррупцияга қарши курашишнинг энг самарали усулларидан бири – ҳар қандай соҳада, тизимда коррупция ҳолатларнинг вужудга келтирувчи шарт-шароитларга барҳам берилиши кераклиги ҳақида фикр-мулоҳазаларни билдириб ўтди.

      Тадбир давомида пенсия ходимлари ҳуқуқ-тартибот органлари вакилларидан соҳа бўйича ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишди. 

       Семинарда келгусида давлатимиз равнақи учун ҳар бир Ўзбекистон фуқароси масъул эканлиги, коррупцияга қарши курашиш – бутун бир миллат зиммасидаги масъулият эканлигини англаб, миллий давлатчилигимиз равнақи учун барча сидқидилдан меҳнат қилиш лозимлиги таъкидлаб ўтилди.

 

Шербек ҲАЙИТОВ

Арнасой туман Пенсия жамғармаси бўлими ходими

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг

Тавсия этамиз:

Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар