slot gacor
slot gacor
 Арнасойда хотин-қизларнинг олий таълимни олишлари учун яратилган имкониятлар тўғрисида брифинг ўтказилди » Арнасой тумани ҳокимлиги расмий сайти
Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасойда хотин-қизларнинг олий таълимни олишлари учун яратилган имкониятлар тўғрисида брифинг ўтказилди

Арнасойда хотин-қизларнинг олий таълимни олишлари учун яратилган имкониятлар тўғрисида брифинг ўтказилди

24 июнь 2024 йил
41
0

Арнасой тумани ҳокимлиги кичик мажлислар залида “Хотин-қизларнинг олий таълимни олишлари учун яратилган имкониятлар” тўғрисида брифинг ташкил этилди. 

Мазкур брифингда Арнасой тумани оила ва хотин-қизлар бўлими бош мутахассиси Ғайрат Седиров “Хотин-қизларнинг олий таълимни олишлари учун яратилган имкониятлар” юзасидан ахборот берди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.06.2020 йилдаги 402-сонли Қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, эҳтиёжманд оилалардан бўлган хотин-қизларнинг олий таълимни олишлари учун яратилган имкониятлардан тўлақонли фойдаланишларида уларга кўмаклашиш борасида қатор ишлар амалга оширилмоқди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Мутахассислиги бўйича камида беш йил меҳнат стажига эга бўлган хотин-қизларни давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тартибини тасдиқлаш ҳақида” 2022 йил 9 июндаги 322-сон Қарори ижроси юзасидан Арнасой тумани оила ва хотин-қизлар бўлими томонидан туман бўйича жами 37 нафар хотин-қизларга олий ўқув юртига кириш учун тавсиянома берилди.

Мутахассислиги бўйича камида беш йил меҳнат стажига эга,  лекин олий маълумотга эга бўлмаган, ўрта махсус ёки профессионал таълим муассасаларини тамомлаган 20 нафар талабгор хотин-қизлар тавсиянома олиш учун мурожаатлари хотин-қизлар.уз  электрон платформаси орқали қабул қилиниб, шундан 16 нафар хотин-қизларга тавсиянома берилди.

Қайт этиш жоиз, Чўлқувар МФЙ 4 та, Бобур МФЙ 2 та, Тинчлик МФЙ  2 та, Ғолиблар МФЙ 1 та, Чинобод МФЙ 1 та, Янгибўстон МФЙ 1 та, Зарафшон МФЙ  1 та,  Дўстлик МФЙ 1 та, Гулбаҳор МФЙ 1 та, O.Vodiy МФЙ 1 та, Ғ.Ғулом 1 та маҳалла фуқаролар йиғинлари фуқароларига тўғри келади.

Эҳтиёжманд оилалардан бўлган 47 нафар талабгор хотин-қизлардан аризалар xotin-qizlar.uz электрон платформаси орқали қабул қилинди.

Қўмита раисининг тегишли буйруғи билан туман бўйича жами 21 нафар (44,7 %) хотин-қизларга тавсиянома берилди, 26 нафар (55,3%) талабгорга тавсиянома бериш рад этилди.

Тавсиянома берилган барча хотин-қизлар ҳар икки тавсияномани бериш ҳақидаги ҳужжатларини xotin-qizlar.uz электрон платформаси орқали электрон шаклда юклаб олишлари мумкин.

Маълумот ўрнида тавсияномага эга бўлган хотин-қизларнинг тавсияномалари олий таълим муассасаларида автоматик равишда кўринишини маълум қиламиз.

Брифингда журналист ва блогерлар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишди.

 

Арнасой тумани ҳокимлиги Ахброт хизмати

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар