Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » “Аёллар дафтарига”га киритилган хотин-қизларга бир марталик моддий ёрдам ажратиш тўғрисида.

“Аёллар дафтарига”га киритилган хотин-қизларга бир марталик моддий ёрдам ажратиш тўғрисида.

03 июнь 2022 йил
491
0

“Аёллар дафтарига”га киритилган хотин-қизларга бир марталик моддий ёрдам ажратиш тўғрисида.


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 апрелдаги “Моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларни, хотин-қизлар ва ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 250-сонли, 2022 йил 31 мартдаги “Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 145-сонли қарорлари ижросини таъминлаш, Хотин-қизлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича Республика комиссиясининг 2021 йил 30 декабрдаги 8-сонли йиғилиш баёнига асосан ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити оғир, ишсиз ва ижтимоий фаол бўлмаган хотин-қизларни ҳар томонлама ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш, уларга манзилли тарзда кўмаклашиш ҳамда “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6 ва 24-моддаларига мувофиқ, халқ депутатлари туман Кенгаши

 ҚАРОР ҚИЛАДИ: 

  1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 апрелдаги 250-сонли ҳамда 2022 йил 31 мартдаги 145-сонли қарорлари раҳбарлик ижро учун қабул қилинсин.
  2. “Аёллар дафтарига” га киритилган ва бир марталик моддий ёрдам бериладиган хотин-қизлар рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.
  3. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари З.Исматов
    “Аёллар дафтари” жамғармаси маблағлари ҳисобидан “Аёллар дафтари” рўйхатидаги (3-тоифа-боқувчиси бўлмаган эҳтиёжманд хотин-қизлар) ҳамда (6-тоифа-қарамоғида ногиронлиги бўлган фарзандлари мавжуд эҳтиёжманд хотин-қизлар) 222 нафар хотин-қизларнинг ҳар бирига базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 баравари, яъни 1 080 000 (бир миллион саксон минг) сўмдан жами 239 760 000 (икки юз ўттиз тўққиз миллион етти юз олтмиш минг) минг сўм маблағни ойма-ой тўлаш графиги асосида ажратилишини таъминласин.
  4. Туман ҳокимининг ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Г.Ҳайдарова тасдиқланган графикка асосан ҳар ойнинг 5-санасига қадар фуқаролар йиғинлари томонидан тақдим этилган рўйхатлар асосида тўлов ведомостларини шакллантириб, туман ҳокимлиги ҳисобхонасига тақдим этсин.
  5. Туман ҳокимининг ўринбосари, оила ва хотин-қизлар
    бўлими бошлиғи Г.Ҳайдарова амалга оширилган ишлар бўйича халқ депутатлари туман Кенгаши йиғишларида ҳисобот бериб борсин.
  6. Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатларига ўзлари сайланган ҳудудлардаги “Аёллар дафтари” га киритилган ва моддий ёрдам бериладиган хотин-қизларнинг рўйхатини адолатлилик ва холислик принциплари асосида шаклланишида фуқаролар йиғинларига амалий ёрдам кўрсатсин.
  7. Туман ҳокимлиги ахборот хизмати (Р.Нурматов)га “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар рўйхатини туман ҳокимлиги расмий
    веб-сайтида эълон қилиш ва янгилаб бориш тавсия этилсин.
  8. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш туман Кенгашининг “Ёшлар сиёсати, хотин-қизлар ва гендер тенглиги масалалари” доимий комиссияси ҳамда туман ҳокимининг ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Г.Ҳайдарова зиммасига юклатилсин.
  9. Мазкур қарор қабул қилинган кундан кучга киради.


Туман кенгаши раиси                     Х.Алимарданов


Онлайн: aror_aellar_daftari_ryhatidagi_hotin_izlarga_mabla_azhratish.pdf

 


скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар