Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасойда очиқ мулоқот ўтказилди

Арнасойда очиқ мулоқот ўтказилди

19 декабрь 2022 йил
81
0

Арнасой туман ҳокимлиги кичик мажлислар залида "Туманда хотин-қизларни меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касблар бўйича билим ва кўникмаларни эгаллашлари учун зарур шароитлар яратиш ва бандлигига кўмаклашиш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида" очиқ мулоқот ўтказилди.  

Мазкур очиқ мулоқотда Арнасой туман ҳокимлиги оила ва хотин-қизлар бўлими ходимлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Ўтказилган очиқ мулоқот давомида Арнасой туман ҳокимлиги оила ва хотин-қизлар мажмуаси бош мутахассиси Ўғилой Ғозибоева туманда хотин-қизларни меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касблар бўйича билим ва кўникмаларни эгаллашлари учун зарур шароитлар яратиш ва бандлигига кўмаклашиш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумотлар бериб ўтди.

Ҳоким ёрдамчилари тавсиясига асосан “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларнинг 71 нафарига 200 млн. сўмлик тикув машинаси ва микропечлар субсидия асосида берилди. Деқончилик билан шуғуланиш истагини билдирган 186 нафар хотин –қизларга 0.20 сотих 10 йилга ижарага берилди.

Жиззах вилоят хунармандлар уюшмасига аъзо бўлиб ўз фаолиятини амалга ошириб келаётган тумандаги хотин-қизларнинг 15 нафарига “Устоз-шогирд” анъанаси асосида 91 нафар хотин-қизлар жамоатчилик асосида бириктирилган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 6 декабрдаги 737-сонли, вилоят ҳокимининг 2021 йил 30 декабрдаги 265-3-0-Q/21-сонли қарори ҳамда туман ҳокимининг 2022 йил 18 январдаги “Уй-жойга муҳтож хотин-қизларни уй-жой билан таъминлаш тўғрисида”ги 16-3-43-Q/22 қарорига асосан тумандаги уй-жойга муҳтож хотин-қизлар ўрганилиб чиқилди.

Мазкур хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш мақсадида вақтинчалик ижара ҳуқуқи асосида 8 нафар хотин-қизлар ижтимоий уй-жой билан таъминланди.

Шунингдек, туманда хотин-қизлар 6 та тоифа бўйича 196 нафари - ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз хотин-қизлар, 53 нафари – тадбиркорлик қилиш истагида бўлган эҳтиёжманд хотин-қизлар, 174 нафари - боқувчиси бўлмаган эҳтиёжманд хотин-қизлар, 139 нафари - ижтимоий ёрдамга муҳтож 1 ва 2-гуруҳ ногиронлиги бўлган хотин-қизлар, 68 нафари  - уй-жойга муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизлар, 82 нафари - қарамоғида ногиронлиги бўлган фарзандлари мавжуд эҳтиёжманд хотин-қизлар тоифалари бўйича ажратилди.

Аёллар дафтарига 1 (бир) йилда бир марта январ ойида рўйхат шакллантирилиб, киритилади ва декабр ойида тегишли ёрдамлар кўрсатилиб чиқарилади. Шу боис аёллар дафтарида турган ушбу 712 нафар хотин-қизларга қуйидаги моддий ёрдамлар кўрсатилди.

Тадбир давомида ОАВ вакиллари томонидан берилган саволларга соҳада амалга оширилаётган ишлар тўғрисида батафсил маълумотлар берилди.

 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар