slot gacor
slot gacor
 РАСМИЙ МУНОСАБАТ » Арнасой тумани ҳокимлиги расмий сайти
Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

22 май 2024 йил
71
0

Куни кеча “SizdanTelegram” ижтимоий тармоғи орқали “Уй қуриш борасида ёрдам ваъдаси бажарилмади” сарловҳа остида эълон қилинган (орфография сақланди - таҳр.) номли мазмундаги хабар тарқалган эди.

Мазкур хабар юзасидан Арнасой тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати ўрганиш ишларини олиб борди.

Ҳозирда Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани Қаҳрамон МФЙда яшаб келаётган фуқаро Наргиза Самарова Арнасой тумани Зарафшон МФЙ яшаган вақтларида ҳар доим маҳалла томонидан модий ёрдам пулларини олиб келган. Жамоатчилик ишларига ҳам жалб қилиниб иш хақлари вақтида тўланиб келинган.

Шунингдек, Наргиза Самаровага уй-жой қуриш учун туман ҳокимлиги томонидан 2019 йилда 0.04 сотих ер участка ажратиб берилиб тегиш қурилиш материалларини олиш учун 5 млн сўм миқдорда маблағ ажратилган. Аммо ўзини номида 1 хонали уй-жойи бўлсада менга тайёр намунали уй керак деган иддоларни қилган.

Уй-жой олиш масаласидаги мурожаатингиз юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 апрелдаги “Оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган, ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож хотин-қизларга арзон уй-жойлар бериш тартиби тўғрисида”ги 285-сонли қарорига асосан тасдиқланган Низомнинг тегишли бандларига тўғри келмаганлиги ўрганилиб чиқилган. 

 

Арнасой тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар