Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » РАСМИЙ МУНОСАБАТ: Фуқаро имтиёзли кредитни тўламади

РАСМИЙ МУНОСАБАТ: Фуқаро имтиёзли кредитни тўламади

07 май 2024 йил
33
0

Бугун ижтимоий тармоғи орқали ЖИЗЗАХ вил. – “Мотоциклимни қайтариб беришсин, ишлаб қарзимни узай...” сарловҳа остида эълон қилинган “АРНАСОЙ. “Мен – Шеҳроз Расулов, Жиззах вилояти Арнасой тумани Зарафшон МФЙдан такрор мурожаат қиляпман. Кредитга мотоцикл олганман. 20 декабрь куни МИБ ходими ва ҳоким ёрдамчиси келиб қарздорлигим сабабли мотоциклни олиб кетганди. Орадан икки ой ўтиб, қарздорлигимнинг маълум бир қисмини тўлаб, Президент порталига мурожаат қилганимдан кейин мотоциклимни ўзимга қайтариб беришди. Ўшандан бир ой ўтиб, яна банк, МИБ ходимлари ва ҳоким ёрдамчиси келиб мотоциклни олиб кетишди. Ҳозирги кунда қарздорлигим 11 млн сўм. Олиб кетишларидан олдин 9 млн сўм эди. Мен ўзимни банд қилиб, ўша мотоциклни олиб ишламасам, кредитни тўлай оламан. Илтимос, мотоциклимни қайтариб беришсин, ҳозир “сезон”, ишлаб қарзимни узай...” (орфография сақланди - таҳр.) номли мазмундаги хабар тарқалган эди.

Мазкур хабар юзасидан Арнасой тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати ўрганиш ишларини олиб борди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 20.12.2021 йилдаги “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳолининг даромад манбаини кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-55-сон қарори ижроси юзасидан 2022-2023 йиллар давомида Арнасой тумани Зарафшон маҳалласидаги ишсиз бўлган 17 нафар фуқароларга юк ташувчи “XYUNJI” номли мототранспортлар ҳоким ёрдамчиси тавсияси билан АТ “Халқ банк” Арнасой туман филиали томонидан имтиёзли кредит асосида берилган.

Зарафшон МФЙдаги ҳоким ёрдамчиси, АТ “Халқ банк” Арнасой туман филиали томонидан берилган маълумотлар асосида ўрганилганида, Зарафшон маҳалладаги ушбу фуқаро юк ташувчи “XYUNJI” номли мототранспорт ёрдамида топган даромадлари орқали ажратилган кредит тўловларни график асосида тўламасдан 5-6 ойдан буён кечиктириб муаммоли кредитга айланишига фуқароларнинг ўзлари сабабчи бўлишган.

Мазкур ҳолат ушбу фуқаролар томонидан иккинчи бор қайта такрорланиб кредитларни ўз вақтида яна тўламасдан келаётган бу сайи ҳаракатлари сабабли судга оширилган.

Натижада Фуқаролик ишлари бўйича Дўстлик туманлараро судининг судъяси буйруғи асосида, “XYUNJI” номли мототранспорт техникаси Бюронинг Арнасой тумани бўлими томонидан давогар АТ “Халқ банк” Арнасой туман филиалига олиб келинган.

 

Арнасой тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар