Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » РАСМИЙ МУНОСАБАТ: Фермерларга сув етказиб берилди

РАСМИЙ МУНОСАБАТ: Фермерларга сув етказиб берилди

29 январь 2024 йил
35
0

Яқинда “Shavkat Davirov” номли ижтимоий тармоғи орқали “Жиззах вилояти Арнасой тумани Фарғона СИУ даги фермерларга Сирдарё-Зарафшон сув хавзаси Учтом бўлими мансабдорлари тамонидан дехқонларга экилган буғдой, яхоб сувларини лимитга яраша сувларини бермасдан мавжуд сувни кўлга оқизмоқда...” (орфография сақланди - таҳр.) номли мазмундаги хабар тарқалган эди.

Мазкур хабар юзасидан Сирдарё-Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси мутахассиси С.Қобилов, Учтом ирригация тизимлари бошқармаси бошлиғи A.Мирзакулов, туман ирригация бўлими мутахассислари ҳамда фуқоро иштирокида ўрганиб чиқилди.

Ўрганиш натижасида Aрнасой туман Фарғона СИУга ЛР-12-8 каналидан 1,5 м3 сув очиб берилди ва барча деҳқон фермерлар қатори “Aрнасойда Дилмурод чорваси” фермер хўжалигининг ер майдонига ҳам оқар сув етиб бориб, бугунги кунда яхоб сув қўйиш ишларини амалга оширилмоқда.

Сирдарё-Зарафшон ва Учтом ирригация тизимлари орқали келувчи оқар сувлар Арнасой сув омборини тўлдириш учун ҳам ташлаб қўйилиб ҳамда қишда фермер хўжаликлар ерларини яхоб сув қўйиш учун етказиб берилмоқда.

 

 

Арнасой тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар