Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасойда Логистика соҳаси йўлга қўйилмоқда

Арнасойда Логистика соҳаси йўлга қўйилмоқда

04 май 2024 йил
36
0

Бугунги кунда саноат ва хизматлар соҳаси юқори суръатларда ривожланиб бораётган туманларда — савдо, меҳмонхона, овқатланиш ва логистика хизматларини ташкил этишга катта эътибор қаратилмоқда.

Логистика иқтисодиёт ва бизнеснинг энг ривожланаётган соҳаларидан бири бўлиб, ушбу соҳадаги алоқа муносабатлари ҳар қачонгидан ҳам муҳим аҳамият касб этмоқда.

Жумладан, Арнасой тумани ҳокими Одил Мусанов “Унисалл” компанияси раҳбари Иван Конюховичнинг туманда “IT” ва “Logistika” соҳаларини ривожлантиришга доир лойиҳалари билан танишди.

Шунингдек, “Logistika” соҳасини кўламли йўлга қўйишда хона ажратиш ва моддий техник базасини шакиллантириш борасида Арнасой тумани Ахборот кутубхона марказида бўлишди.

Учрашув давомида “Logistika” соҳасини барқарор ривожлантиришда жой ва моддий техник базасига доир масалалар келишиб олинди.

Эндиликда Арнасой туманида ҳам “Logistika” соҳаси кенг йўлга қўйилиб аҳоли бандлиги таъминланади.

Эслатиб ўтамиз рус ва инглиз тилларини мукаммал билган ёшларимиз Унисалл компаниясига ишга қабул қилинади.

 

Арнасой туман ҳокимлиги ахборот хизмати

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар