Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Кечаси ҳам кундизи ҳам тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш иқтисодиётни ривожи учун

Кечаси ҳам кундизи ҳам тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш иқтисодиётни ривожи учун

25 апрель 2024 йил
36
0

– Ҳар бир мамлакатда тадбиркорлар катта куч-қудрат бўлиб келган.  Ўзбекистонимизда ҳам иқтисодиётни ривожлантириш, иш ўринлари яратиш, камбағалликни қисқартириш, маҳаллаларни обод этишга ҳаракат қиляпмиз. Бунга энг катта ҳисса қўшаётган ким? Тадбиркорлар! Сизлар ҳар бирингиз қаҳрамонсиз, фидойисиз. Биз сизлар билан фахрланамиз, – деди давлатимиз раҳбари.

Албатта, туманда тадбиркорликка кенг йўл очиш, уларни қўллаб-қувватлаш ҳар бир соҳада тадбиркорлик қилаётган фуқароларга кенг имкониятлар яратиш туманимиз қолаверса мамлакатимиз иқтисодий қудрати ва аҳоли фаровонлигини юксалтиришда муҳим омил бўлади.

Шу боисдан ҳам Арнасой тумани ҳокими Одил Мусанов бошланган кун давомида туман инфратузулмасини яхшилаш, қишлоқ хўжалиги ва ижтимоий-иқтисодий каби масалалар борасида муҳим топшириқлар ижросини бажариб, кун якунига келиб тадбиркорлик объектларида бўлди.

Жумладан, туман ҳокими ишлаб чиқаришни самарали йўлга қўйишда аввало ҳар бир тадбиркорда яратувчанлик ғоясини сингдириш орқали худудда тухум, қандолат, новвот, ун маҳсулотлари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қадоқлаш каби бир қатор тавсиялари билан ўртоқлашди.

  

Арнасой тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар