Тадбиркорлар фаолиятига доир муаммолар ўрганилди
Кейинги йилларда республикада тадбиркорликни ривожлантириш, инвестицияларни жалб қилиш ва бизнесни юритиш учун қулай муҳит яратиш, тадбиркорларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий кафолатларини мустаҳкамлаш соҳасида кенг кўламли ишлар амалга оширилди.
Жумладан, солиқ тизими тубдан ислоҳ қилинди, рухсат берувчи ҳужжатларни олиш тартиби сезиларли даражада соддалаштирилди, тадбиркорлик субъектларининг молиявий-хўжалик фаолияти билан боғлиқ бўлмаган режали текширишлар бекор қилинди.
Шунга қарамасдан бугунги кунда тадбиркорлик фаолиятига доир турли тўсқинликлар ҳам учраётганли ҳолбуки буни тадбирколар мурожаатидан ҳам англаш қийин эмас.
Арнасой туман ҳокимлиги кичик мажлислар залида ўтказилган тадбир ҳам айнан тадбиркорлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал қилишга доир очиқ мулоқот ўтказилди.
Мазкур мулоқотда ишчи гуруҳ вакиллари билан биргаликда Бизнес – омбудсман ҳудудий вакили, Савдо-саноат палатасининг ҳудудий бошқармаси, вилоят камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси, Марказий банк вилоят бошқармаси, вилоят божхона бошқармаси вакиллари, туман ҳокими ўринбосарлари ҳамда тумандаги тадбиркорлар иштирок этишди.
Ушрашув давомида тадбиркорлар томонидан кўтарилган 8 та тадбиркорлик фаолиятига доир масалалар юзасидан сифатли хизмат кўрасатиш, маслаҳат бериш, жойларда уларнинг фаолиятини амалга оширишга тўсиқ бўлаётган муаммоларни бартараф этиш чоралари кўрилди.
Бу каби ўтказилаётган тадбир замирида мамлакатимизда тадбиркорлик субъектлари учун қулай шароит ва имкониятлар яратиш пировардида, халқимизнинг фаровон ҳаёт кечириши, бугунги кунидан рози бўлиб, эртанги кунига янада катта ишонч пайдо бўлишига хизмат қилади.
Учрашув якунида тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш жараёнида юзага келаётган, жумладан, божхона расмийлаштируви, банк кредит, бино ва иншоат билан боғлиқ бўлган масалалар юзасидан ишчи гуруҳ томонидан тақдим қилинган “Ишонч телефон”лар мурожаат қилишлари мумкинлиги эслатиб ўтилди.
Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
Тавсия этамиз:
![Арнасойда савдо – саноат палатасининг ишчи гуруҳ аъзолари тадбиркорлар билан учрашди](/uploads/posts/2022-08/medium/1659594819_5.jpg)
![ТУМАНДАГИ КИЧИК БИЗНЕС СУБЪЕКТЛАРИ ВА ФЕРМЕР ХЎЖАЛИКЛАРИ РАҲБАРЛАРИ ҲАМДА ҲИСОБЧИЛАРИ ДИҚҚАТИГА!](/uploads/posts/2022-05/medium/1653892030_photo_2022-05-30_11-25-54.jpg)