Арнасойда Маданият ва санъат ходимлари тақдирланди
Жамият ва миллат ривожида маданият ва санъатнинг ўрни беқиёс. Бугун биз Ўзбекистонимизнинг янги қиёфасини яратар эканмиз, аввало, миллий маданиятимизни ривожлантиришимиз, санъат соҳасини юксалтиришимиз бу борада алоҳида аҳамиятга эга.
Албатта, мамлакатимизда барча тармоқлар қатори маданият ва санъат соҳаларини ривожлантиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилиб, ушбу йўналишда кенг қамровли ишлар амалга ошириляпти.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маданият ва санъат соҳасининг жамият ҳаётидаги ўрни ва таъсирини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2020 йил 26 майдаги ПФ-6000-сон Фармонига асосан 15 апрель «Ўзбекистон Республикаси Маданият ва санъат ходимлари куни» этиб белгиланиши - юртимизда соҳа вакилларига қаратилаётган эътибор ҳамда уларнинг жамиятимиз ҳаётидаги ўрни ва аҳамияти қанчалик юқори эканидан далолатдир.
Шу боис, Арнасой тумани ҳокими Одил Мусанов туман Маданият марказида «Ўзбекистон Республикаси Маданият ва санъат ходимлари куни» муносабати билан бир гуруҳ маданият ва санъат ходимларини тақдирлади.
Албатта, маданият ва санъат соҳаси вакиллари ҳақида сўз борар экан, шу ўринда туманимиз маданият бўлими ижодкорларини ҳам тилга олиш ўринли. Улар маҳалла ва қишлоқларимизда бўлиб ўтаётган тадбир ва байрам тантаналарида ўз истеъдодларини намойиш этишиб, халқимизга хуш кайфият улашишдан чарчашмаяпти.
Арнасой тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати