slot gacor
slot gacor
 Арнасойда "Хавфсиз ҳудуд" тунги профилактика ишлари олиб борилди » Арнасой тумани ҳокимлиги расмий сайти
Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасойда "Хавфсиз ҳудуд" тунги профилактика ишлари олиб борилди

Арнасойда "Хавфсиз ҳудуд" тунги профилактика ишлари олиб борилди

24 апрель 2024 йил
50
0

Жиззах вилояти ва Арнасой тумани Ички ишлар бошқармалари ходимлари томонидан Арнасой тумани ҳудудида жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг барвақт олдини олиш мақсадида амалга оширилган ишларни ўрганиш ҳамда амалий ёрдам бериш мақсадида "Хавфсиз ҳудуд" тунги профилактика ишлари олиб борилди.

Арнасой тумани ҳокимят биноси олдида ўтказилган тадбирда вилоят ва туман ИИБ раҳбарияти томонидан туман ҳудуди бўйлаб тунги хизматга жалб қилинаётган ходимларга кечки йўриқнома ташкил этилди.

Мазкур тадбирда, Жиззах вилоят ИИБ ЖХХ ҲПБ бошлиғи подполковник М.Рўзиқулов, ЖТСБ бошлиғи подполковник А.Мисиров, вилоят ва туман прокуратураси масъул ходимлари томонидан ходимларга хизмат олди йўриқнома берилди.

Тадбирга жами 11 нафар ЖХХ ЖТСБ ППХБ ходимлари, 3 нафар ЖХХ Пробация хизмати, 13 нафар ЖХХ ҲПБ профилактика инспекторлари, 8 нафар ЖХХ ЙҲХБ ходимлари, 8 нафар МГ ҚБ ва  5 нафар ФВБ ходимлари жами 52 нафар ходимлар тунги хизматга жалб қилинди. 

Арнасой тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар