slot gacor
slot gacor
 Арнасойда куз-қиш мавсуми юзасидан таҳлилий йиғилиш ўтказилди » Арнасой тумани ҳокимлиги расмий сайти
Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасойда куз-қиш мавсуми юзасидан таҳлилий йиғилиш ўтказилди

Арнасойда куз-қиш мавсуми юзасидан таҳлилий йиғилиш ўтказилди

05 декабрь 2023 йил
60
0

Жорий йилнинг октябр ва ноябр ойларида Арнасой туманида куз-қиш мавсумига тайёрганлик ҳолатини ўрганиш ва мавжуд камчиликларни бартараф этиш борасида ишчи гуруҳ штаби тузилиб самарали ишлар олиб борилди.

Арнасой туман ҳокими бошчилигида ишчи гуруҳ қарийб икки ой давомида ижтимоий соҳа объектларида қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати тўлалигича ўрганилиб, иссиқлик тизимида учраган мавжуд камчиликларнинг бартараф этиш чоралари кўрилди.

Бу каби ўрганишлар туманда қиш мавсумини беталофат ўтказиш, аҳолида норозилик кайфияти юзага келишининг олдини олишга қаратилган саъй-ҳаракатлардан бири бўлди.

Бугун Арнасой тумани ҳокимлигида ўрганиш давомида амалга оширилган ишларнинг таҳлилий ва якуний натижалари юзасидан йиғилиш ўтказилди.

Мазкур йиғилишда Арнасой тумани ҳокими Хуршид Алимарданов, Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раисининг ўринбосари Шавкат Жавлонов, Ички ишлар вазирлиги масъул ходими подполковник Ўткир Кутлиев бошчилиги ўтказилган йиғилишда туманда Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, газ, электр энергия, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги, Ички ишлар, Солиқ, Фавқулодда вазиятлар, туман сув таъминоти идоралари ҳамда бир қатор ташкилот ва корхона раҳбарлари иштирок этди.

Ушбу ўрганиш аввалида, туманда ишчи гуруҳ штаби тузилиб, мазкур штабга 26 та корхона ва ташкилотларнинг 43 нафар ходимлари икки сменада  иш ташкил қилинганлиги қайд этиб ўтилди. Статистик маълумотларга қараганда, Арнасой туманида 13 маҳаллаларда 7143 та якка тартибдаги хонадонлар, 79 та кўп қаватли уйларда жами 9672 та хонадонларда 48,1 минг нафар аҳоли истиқомат қилади.

Ишчи гуруҳ томонидан жорий йил октябр-ноябр ойлари давомида тумандаги 122 та кўп қаватли уйлар, ижтимоий соҳа ва бошқа объектлар ҳолати “маҳаллабай” ўрганилганида 279 та муаммоли масалалар аниқланиб жойида бартараф этилган бўлсада аммо бу каби ишлар ҳали давом этиши кераклиги юзасидан кўрсатмалар бериб ўтилди.


 

Арнасой тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар