slot gacor
slot gacor
 Ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликнинг олдини олишга қаратилаган йиғилиш ўтказилди » Арнасой тумани ҳокимлиги расмий сайти
Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликнинг олдини олишга қаратилаган йиғилиш ўтказилди

Ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликнинг олдини олишга қаратилаган йиғилиш ўтказилди

24 июль 2023 йил
147
0

Жиззах вилояти ИИБ бошқармаси ташаббуси билан Арнасой тумани ҳокимлиги мажлислар залида «Ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликни барвақт олдини олиш»га бағишланган очиқ мулоқот ўтказилди.

Мулоқотда, Арнасой туман ҳокими Хуршид Алимарданов, Жиззах вилояти ИИБ ЖХХ ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи, подполковник Исмоил Аманов, Жиззах вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Акмал Савурбаев ҳамда Жиззах вилоятдаги корхона ва ташкилот раҳбарлари, Арнасой тумани барча маҳаллалари раислари, ҳоким ёрдамчилари, хотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчиси ва профилактика инспекторлари иштирок этди. 

Очиқ мулоқотда  Жиззах вилояти ИИБ ЖХХ ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи, подполковник Исмоил Аманов сўз олиб Арнасой туманида 6 ой давомида ёшлар ўртасида жиноятчилик таҳлили ва келиб чиқиш сабаблари ҳамда келгусида уларни олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида таъкитлаб ўтди. 

Шунингдек, ёшларни турли салбий иллатлардан, ҳуқуқбузарлик ва жиноят содир этишига олиб келувчи таҳдид ва омиллардан асраш, уларга тўғри йўл кўрсатиш, эртанги кунимизга бефарқ бўлмаслик барчамизнинг фуқаровий бурчимиз эканлигини борасида фикр мулоҳазалар билдирилди. 

Очиқ мулоқот давомида сўз олганлар, ҳуқуқбузарлик ёки жиноятни бир қисми тайинли бир иш жойига эга бўлмаган ёшлар томонидан содир этилаётгани, бундай шахслар томонидан ҳуқуқбузарлик содир этилишини олдини олишда аҳоли бандлигини таъминлаш, тадбиркорликни ривожлантириш борасида таклифларни билдириб ўтди. 

Жиззах вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Акмал Савурбаев – ёшларни маънавиятини ошириш ва касбга ўргатиш билан банд қилиб, уларнинг маънавий дунёсини бойитиш масаласига жиддий эътибор қаратиш лозимлигини, шунингдек, китоб ўқишни тарғиб қилиш, санъатни ривожлантириш, ёшларнинг иқтидорини намоён этиш спортга қизиқтириш, улар ўртасида ҳар хил танловлар, мусобақалар ўтказиш, муайян иш билан банд қилиш жиноятларнинг келиб чиқишини олдини олишга асосий омил бўлишини тушунтириб ўтди.

Эркин тарзда ўтган суҳбатда, айрим ёшларнинг содир этган жинояти хусусида ҳам сўз юритилиб, жазони ўташда унга қўйилган талаблар юзасидан мулоқот қилинди. Ёшлар қилган жиноятлари билан ота-оналарининг юзларини ерга қаратиб қўйишгани, маҳаллада ва ошна-оғайнилари ўртасида ҳам уялиб қолишгани хусусида сўз юритилди.

 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар