Томорқадан унумли фойдаланиш борасида маҳалла фаоллари билан учрашув ўтказилди
Маълумки айни кунларда аҳолини озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабини қондириш ҳамда бозорларда маҳсулотлар нарҳини сунъий ошиб кетишига йўл қўймаслик биринчи навбатда фуқароларимизнинг ҳонадонларидаги томорқаларидан унумли фойдаланишларига боғлиқ ҳисобланади.
Бу борада Арнасой тумани ҳам аҳолининг деҳқончилик маданиятини юксалтириш, томорқалардан самарали фойдаланиш, шахсий даромадлари, манфаатдорликларини ошириш бўйича тарғибот ишларини мунтазам амалга оширилиб келинмоқда.
Арнасой тумани ҳокими Одил Мусанов тумандаги Бўстон маҳалла фаоллари билан бўлган учрашувда ҳам айнан “Аҳоли томорқаларидан унумли фойдаланиш”, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасининг баҳорги мавсуми доирасида турли манзарали ва мевали кўчатларни экиш ишларини жадаллаштириш, аҳоли ва ёшлар бандлигини таъминлашда тадбиркорлик истагини билдирган фуқароларни қўллаб-қувватлаш орқали иссиқхоналарни ташкил этишда, деҳқончилик қилиш учун ер майдонларини ажратишда амалий кўмак бериш ҳамда маҳалла ободлиги таъминлашга эътибор қаратди.
Учрашув давомида, маҳалла нуронийлари халқимизга тинчлик-осойишталик, миришкор деҳқонларимиз томонидан баҳорги экилаётган экинларига барака тилаб дуолар қилинди.
Арнасой тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Тавсия этамиз:
![Туман ҳокими Янгибўстон ва Чинобод маҳалла фаоллари билан билан учрашув ўтказди](/uploads/posts/2024-04/1713029665_1.jpg)
![АРНАСОЙ ТУМАНИ ҲОКИМИ ДЎСТЛИК ВА ГУЛБАҲОР МАҲАЛЛАЛАР АҲОЛИСИ БИЛАН УЧРАШУВ ЎТКАЗДИ](/uploads/posts/2024-04/1713017219_1.jpg)