Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасой тумани ҳокими маҳаллаларда нуронийлар билан учрашди

Арнасой тумани ҳокими маҳаллаларда нуронийлар билан учрашди

13 апрель 2024 йил
41
0

Арнасой тумани ҳокими Одил Мусанов тумандаги барча маҳалла фуқаролари йиғинида бўлиб, “Аҳоли томорқаларидан унумли фойдаланиш”, «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш ишларини самарали йўлга қўйиш, аҳоли ва ёшлар бандлигини таъминлашда тадбиркорликка кенг йўл очиш, иссиқхоналарни ташкил этиш, ер ажратиш ҳамда маҳалла ободлиги борасида маҳалла еттилиги ва нуронийлар билан учрашди.

Дастлаб, туман ҳокими Чўлқувар ва Тинчлик маҳаллаларида бир гуруҳ нуронийлар ва маҳалла еттилиги билан яқиндан танишди.

Маҳалла ободлиги йўлида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасининг баҳорги мавсуми доирасида турли манзарали ва мевали кўчатларни экиш ишларини жадаллаштириш ҳамда томорқа ризқ-насиба, даромад манбаи бўлиб, ҳар бир хонадонда иссиқхона, балиқчилик, паррандачилик, чорвачилик каби соҳаларни кенг йўлга қўйиш ҳалқимиз фаровонлиги учун устувор вазифа эканлигини қайд этиб ўтди.

Маҳалла нуронийлари халқимизга тинчлик-осойишталик, миришкор деҳқонларимиз томонидан баҳорги экилаётган экинларига барака тилаб дуолар қилинди.

   Арнасой тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар