Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Бахтли ва Зарафшон маҳалла аҳолиси билан учрашув ўтказилди

Бахтли ва Зарафшон маҳалла аҳолиси билан учрашув ўтказилди

13 апрель 2024 йил
32
0

Арнасой тумани ҳокими Одил Мусанов тумандаги Бахтли ва Зарафшон маҳалла фуқаролари йиғинида бўлиб, маҳаладаги бир гуруҳ нуронийлар ва маҳалла еттилиги билан яқиндан танишди.

Учрашув давомида туман ҳокими “Аҳоли томорқаларидан унумли фойдаланиш”, «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш ишларини самарали йўлга қўйиш, аҳоли ва ёшлар бандлигини таъминлашда йўлида тадбиркорлик қилиш истагида бўлган фуқароларни қўллаб-қувватлаш, иссиқхоналар ташкил этиш, ер ажратиш ҳамда маҳалла ободлиги борасида фикр мулоҳазаларини билдириб ўтди.

Жумладан, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасининг баҳорги мавсуми доирасида турли манзарали ва мевали кўчатларни экиш ишларини жадаллаштириш ҳамда томорқа ризқ-насиба, даромад манбаи бўлиб, ҳар бир хонадонда иссиқхона, балиқчилик, паррандачилик, чорвачилик каби соҳаларни кенг йўлга қўйиш ҳалқимиз фаровонлиги учун устувор вазифа эканлигини қайд этиб ўтди.

Маҳалла нуронийлари халқимизга тинчлик-осойишталик, миришкор деҳқонларимиз томонидан баҳорги экилаётган экинларига барака тилаб дуолар қилинди.

  

Арнасой тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар