slot gacor
slot gacor
 АРНАСОЙДА "ЯШИЛ МАКОН" БЎЙИЧА КЎЧАТ ЭКИШ ИШЛАРИ ОЛИБ БОРИЛМОҚДА » Арнасой тумани ҳокимлиги расмий сайти
Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » АРНАСОЙДА "ЯШИЛ МАКОН" БЎЙИЧА КЎЧАТ ЭКИШ ИШЛАРИ ОЛИБ БОРИЛМОҚДА

АРНАСОЙДА "ЯШИЛ МАКОН" БЎЙИЧА КЎЧАТ ЭКИШ ИШЛАРИ ОЛИБ БОРИЛМОҚДА

28 март 2023 йил
126
0

Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан илгари сурилган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси ижроси доирасида Арнасой туманида олиб борилган изчил саъй-ҳаракатлар бугунги кунга келиб, ўзининг ёрқин самарасини бераётганлиги қувонарлидир.Хусусан, “Яшил макон” асосида туманда кенг кўламдаги ишлар қилиниб, ҳар бир маҳаллаларда гулзорлар, боғлар ва бир қатор манзиллар кўкламзорлаштирилди, турли навдаги кўчатлар экилмоқда.

Жумладан, "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида Арнасой туманида жорий йил Баҳорги мавсумда жами 785 400 дона манзарали,  мевали дарахт кўчатлари режалаштирилган. Айни вақтда 550 мингдан ортиқ манзарали,  мевали дарахт кўчатлари ва бута қаламчалари экилди.

Шунингдек "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида туман сектор раҳбарлари, нуронийлар, ёшлар ва кенг жамоатчилик вакиллари ҳам фаол иштирок этиб ўз ҳиссаларини қўшиб келишмоқда. Айниқса барча бирдек экилган дарахт кўчатларини парвариш қилиш ва ўсишини таъминлашга алоҳида эътибор қаратмоқда. Маълумот ўринда қайд этиш жоиз, "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида 2022 йилнинг куз мавсумида 472 200 дона кўчат экиш ишлари амалга ошрилган. Бугун юртимиз бўйлаб давом этаётган мазкур умуммиллий лойиҳада ёшу қари бирдек фаол иштирок этмоқда.

– Президентимизнинг “Дарахт ҳавас билан экилиши, халқимиз, маҳаллаларимизнинг маданиятига айланиши лозим”, деган сўзлари маҳалладошларимизни бирдамликда дарахт экишга ундади, десам муболаға бўлмайди, – дейди “Бобур” маҳалласи раиси Идрис Пармонов. – Кўчат экиш, дарахт ўстириш, табиатни асраб-авайлаш халқимизга хос эзгу қадриятлардан биридир. Мана бугун катта-ю кичик бир бўлиб, яхши ниятларда кўчатлар экиб, боғ яратаяпмиз.

Ушбу уммумиллий ҳаракат орқали барча бирдек Ватанимизнинг обод диёрга айланиши ва осойишталиги учун ўз хиссаларини қўшмоқда ва бу каби ишлар давом этмоқда.

 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар