Туман ҳокими Янгибўстон ва Чинобод маҳалла фаоллари билан билан учрашув ўтказди
Азал-азалдан она-замин битмас–туганмас хазина сифатида улуғланиб келинган. Ҳозирги кеча кундузда эса томорқани ривожлантиришга давлат даражасида эътибор қаратилмоқда.
Шу боис, Арнасой тумани ҳокими Одил Мусанов тумандаги Янгибўстон ва Чинобод маҳалла фаоллари билан бўлган учрашувда “Аҳоли томорқаларидан унумли фойдаланиш”, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасининг баҳорги мавсуми доирасида турли манзарали ва мевали кўчатларни экиш ишларини жадаллаштириш, аҳоли ва ёшлар бандлигини таъминлашда тадбиркорлик истагини билдирган фуқароларни қўллаб-қувватлаш орқали иссиқхоналарни ташкил этишда, деҳқончилик қилиш учун ер майдонларини ажратишда амалий кўмак бериш ҳамда маҳалла ободлиги борасида ҳамжиҳатликда ишлаш лозимлигини қайд этиб ўтди.
Учрашувда, маҳалла нуронийлари халқимизга тинчлик-осойишталик, миришкор деҳқонларимиз томонидан баҳорги экилаётган экинларига барака тилаб дуолар қилинди.
Арнасой тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Тавсия этамиз:
![АРНАСОЙ ТУМАНИ ҲОКИМИ ДЎСТЛИК ВА ГУЛБАҲОР МАҲАЛЛАЛАР АҲОЛИСИ БИЛАН УЧРАШУВ ЎТКАЗДИ](/uploads/posts/2024-04/1713017219_1.jpg)