slot gacor
slot gacor
 “ЎТГАН КУНЛАР”НИ ЭСЛАБ – АБДУЛЛА ҚОДИРИЙ УЙ-МУЗЕЙИ » Арнасой тумани ҳокимлиги расмий сайти
Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » “ЎТГАН КУНЛАР”НИ ЭСЛАБ – АБДУЛЛА ҚОДИРИЙ УЙ-МУЗЕЙИ

“ЎТГАН КУНЛАР”НИ ЭСЛАБ – АБДУЛЛА ҚОДИРИЙ УЙ-МУЗЕЙИ

28 март 2024 йил
78
0

Ўзбекистон Журналистика ва Оммавий Коммуникациялар Университетининг Ахборот хизмати ва жамоатчилик билан алоқалар йўналиши талабалари Тошкент шаҳрининг Самарқанд дарвоза кўчасидаги ижодкор яшаган хонадон Абдулла Қодирийнинг уй-музейида бўлди.
Уй-музейга адибнинг, ўзбек ва жаҳон ижодкорларининг асарларидан иборат мўъжаз кутубхона илк дебоча. Нақшинкор, баланд ёғоч устунли йўлак узра уй-музейни оҳиста кўздан кечирдик. Ҳовли деворларига Қодирий ижодига оид ўзбек ва жаҳон адибларининг битилган фикрлари ёзувчи наинки юртимиз, балки халқаро миқёсда ҳам алоҳида эътироф этилган ижодкор эканини яна бир карра англатади.
Кенггина Тошкентнинг аввалги кўриниши фотоларда акс этган хона ёзувчи ижодини батафсил ўрганишга мўлжалланган. Бошқа хонада – мўъжаз галереяда унинг ҳаёти, ижоди, маънавий жасорати акс эттирилган картиналар жамланган. Унинг илк асарлари нашр этилган газета ва журналлар, дастлабки китоблари, бошқа тилларга ўгирилган китоблари ҳам шу ерда мужассам.
Сал нарида алоҳида турар жой. Ўша давр муҳитига ҳамоҳанг кўриниш касб этган хоналарнинг бирида адиб ижод қилган, умр кечирган, оиласи, фарзандлари билан дастурхон атрофида жам бўлган.
Мана бир пайтлар Қодирий ўзи қурдирган шийпон. Бир вақтлар қадрдонлар гурунгига тўлган баҳаво шийпон ва унинг қуйидаги кенг-мўл хона бугун яна адабиёт мухлислари, Қодирий ихлосмандлари билан гавжум бўлди.
Бугунги ёруғ ва қутлуғ кунлар, мамлакатимизда ёзувчининг хотирасига кўрсатилаётган эҳтиром Қодирийнинг ҳамон халқимиз, адабиёт ихлосмандларининг қалбида тирик эканини яна бир бор тасдиқламоқда.
Халқимизнинг табиати, ўзлигини ғоят юксак бадиий маҳорат билан тасвирлаш унинг ижодида устувор ўрин эгаллайди. Шу боис унинг асарлари, айниқса “Ўткан кунлар” романини ўқиган хорижлик китобхон Ўзбекистонга ҳатто бир бора келмаган бўлса-да, унинг халқи, турмуш тарзи, феъли, миллий табиатидан тўлиқ воқиф бўлади. Имконсиз даврда ҳам самарали ижод учун имкон топа олган адиб ўзбек романчилик мактаби асосчиси бўлиши билан бирга унинг асарлари Марказий Осиё ва Қозоғистон қаламкашлари учун ижод ва сабоқ мактаби эди.
Сиз ҳам “Ўткан кунлар”ни эслаб Абдулла Қодирийнинг уй-музейига бир келиб кетинг. Ҳамон ўша даврни эслатиб тургувчи нақшинкор, баланд ёғоч устунлари ва йўлаклари узра галереяда унинг ҳаёти, ижоди, маънавий жасоратини кўрасиз.

Рустам НУРМАТОВ

Журналист

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар