Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » “Арнасой тонги” газетасининг 45 йиллиги ва Ўзбекистон халқ шоираси Зулфия таваллудига бағишланган мушоира кечаси ўтказилди

“Арнасой тонги” газетасининг 45 йиллиги ва Ўзбекистон халқ шоираси Зулфия таваллудига бағишланган мушоира кечаси ўтказилди

01 март 2022 йил
394
0

Бугун баҳорнинг илк куни. Бу сана халқимизнинг таниқли шоираси Зулфия Исроилова таваллуд топган кун эканлиги билан янада аҳамиятлидир. 

Шу боисдан Арнасой тумани Халқ таълими бўлимига қарашли 2-сонли умумтаълим мактабида Халқ депутатлари Арнасой туман кенгаши муассислигидаги “Арнасой тонги” газетасининг биринчи бор чоп этилганлигининг 45 йиллиги ва 1 март – Ўзбекистон халқ шоираси Зулфия тавваллуди кунига бағишлаб "Зулфия издошлари"  мавзусида маънавий-маданий ижодий мушоира кечаси бўлиб ўтди. 

Мазкур байрам тадбирида Арнасой туман ҳокими Хуршид Алимарданов ва туман ҳокими ўринбосари Насиба Эргашева, туман ҳокими маслаҳатчиси Абдуҳалил Қаршиев, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари Одилжон Зоидов, “Арнасой тонги” гезетаси бош муҳаррири Хуршид Мирзаев ҳамда 2, 8, 12, 14-сонли умумтаълим мактабларининг ижодкор ўқувчилари, Ижодий-маданий масалалари бўйича тарғиботчилари, 6, 9-сонли мактабгача таълим ташкилотининг тарбияланувчилари иштирок этишди. 

— Зулфияхонимнинг юксак инсоний фазилатлари бугун ҳам ёшлар учун ибрат бўлиб хизмат қилади, – дейди Арнасой туман ҳокими Хуршид Алимарданов. – Унинг сермаҳсул ижоди, гўзал шеъриятини барча адабиёт ихлосмандлари севиб ўқийди. Шоиранинг адабий мероси ниҳоятда бой. Ўнлаб китоблари ўзбек адабиёти хазинасидан мустаҳкам ўрин олган. У кўплаб таниқли хориж ижодкорлари асарларини ўзбек тилига маҳорат билан ўгирган. Зулфия нафақат бадиий ижоди билан, айни пайтда ўзбек аёлига хос вафо ва садоқат тимсоли сифатида ҳам халқимиз меҳрини қозонган. 

Тадбир доирасида ўқувчи ёшлар томонидан Зулфия ҳаёти ҳақидаги композиция, шоира шеърларига басталанган қўшиқлар ижро этилди. 

Шунингдек тадбирда Зулфияхоним хаётига оид саволлар ҳам бўлиб энг яхши иштирокчилар туман ҳокимлиги томонидан эсдалик совғалар билан тақдирланди.

 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар